Sura Hud 11:119
إِلَّا مَن رَّحِمَ رَبُّكَۚ وَلِذَٰلِكَ خَلَقَهُمۡۗ وَتَمَّتۡ كَلِمَةُ رَبِّكَ لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِينَ ﴿١١٩﴾
◉
Tarjima
Магар Парвардигорингиз раҳм қилган кишиларгина (ҳақ йўлда иттифоқ бўлиб яшарлар). Уларни шунинг учун (яъни, бировлари ҳақ йўлда ҳидоят топишлари, бошқалари ноҳақ йўлларда талашиб-тортишиб юришлари учун) яратгандир. Парвардигорингизнинг «Мен жаҳаннамни (кофир) жин ва кофир одамларнинг барчаси билан тўлдирурмен», деган Сўзи тўла ҳақ бўлди.
Роббинг раҳим қилганларидан бошқалари. Уларни шунинг учун яратгандир. Роббингнинг: «Жаҳаннамни, албатта, жинлар ва одамлар билан тамомийла тўлдирурман», деган сўзи батамом бўлди.
Robbing rahim qilganlaridan boshqalari. Ularni shuning uchun yaratgandir. Robbingning: «Jahannamni, albatta, jinlar va odamlar bilan tamomiyla to`ldirurman», degan so`zi batamom bo`ldi.
Парвардигорингиз раҳм қилган кимсалар бундан мустасно. Уларни шунинг учун яратди. Парвардигорингизнинг: «Жаҳаннамни жин ва одамларнинг ҳаммаси билан тўлдираман», деган сўзи тўла бўлди.