Sura An-Nisa 4:161
وَأَخۡذِهِمُ ٱلرِّبَوٰاْ وَقَدۡ نُهُواْ عَنۡهُ وَأَكۡلِهِمۡ أَمۡوَٰلَ ٱلنَّاسِ بِٱلۡبَٰطِلِۚ وَأَعۡتَدۡنَا لِلۡكَٰفِرِينَ مِنۡهُمۡ عَذَابًا أَلِيمٗا ﴿١٦١﴾
◉
Tarjima
Яна манъ этилган бўлсалар-да, судхўрлик қилганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ еганлари сабабли (уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик). Ва улардан кофир бўлган кимсалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик.
Ва қайтарилган бўлсалар ҳам, рибо олганликлари ва одамларнинг молларини ботил йўл билан еганлари учун. Ва уларнинг кофирлари учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик.
Va qaytarilgan bo`lsalar ham, ribo olganliklari va odamlarning mollarini botil yo`l bilan yeganlari uchun. Va ularning kofirlari uchun alamli azobni tayyorlab qo`ydik.
Яна қайтарилган бўлсалар ҳам судхўрлик қилганлари ҳамда одамларнинг молларини ботил йўл билан еганлари сабабли. Улардан кофирлари учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик.