Sura Muhammad 47:30
وَلَوۡ نَشَآءُ لَأَرَيۡنَٰكَهُمۡ فَلَعَرَفۡتَهُم بِسِيمَٰهُمۡۚ وَلَتَعۡرِفَنَّهُمۡ فِي لَحۡنِ ٱلۡقَوۡلِۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ أَعۡمَٰلَكُمۡ ﴿٣٠﴾
◉
Tarjima
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар Биз хоҳласак, албатта сизга уларни (мунофиқларни) кўрсатиб-танитиб қўйган бўлур эдик, у ҳолда сиз уларни (Биз белгилаб қўйган) белги-аломатларидан таниб олган бўлур эдингиз. (Қасамки, энди) албатта сиз уларни (улар сўзлаётган — зоҳири иймонга далолат қиладиган, ботини эса куфр бўлган) сўз оҳанг — услубидан таниб олурсиз. Аллоҳ сизларнинг (барча) амалларингизни билиб турур.
Агар хоҳласак, Биз уларни сенга кўрсатамиз, таъкидки, сен уларни сиймоларидан танийсан, албатта, сен уларни гап оҳангларидан танийсан. Аллоҳ амалларингизни билиб турур.
Agar xohlasak, Biz ularni senga ko`rsatamiz, ta'kidki, sen ularni siymolaridan taniysan, albatta, sen ularni gap ohanglaridan taniysan. Alloh amallaringizni bilib turur.
Агар истасак, сизга уларни кўрсатган бўлар эдик ва сиз уларнинг белгиларини таниб олган бўлар эдингиз. Сиз уларни сўз оҳангларидан таниб оласиз. Аллоҳ амалларингизни билади.