quranm◉

Sura At-Tawbah 9:16

أَمۡ حَسِبۡتُمۡ أَن تُتۡرَكُواْ وَلَمَّا يَعۡلَمِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ جَٰهَدُواْ مِنكُمۡ وَلَمۡ يَتَّخِذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَا رَسُولِهِۦ وَلَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَلِيجَةٗۚ وَٱللَّهُ خَبِيرُۢ بِمَا تَعۡمَلُونَ ﴿١٦﴾

◉

Tarjima

(Эй мўминлар), балки сизларнинг орангизда (ҳақ йўлда) курашган ва Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва мўминлардан ўзга бирон кимсани дўст тутмаган зотларни, Аллоҳ билмасдан (яъни, имтиҳон қилмасдан ўз ҳолига) қўйиб қўйишини ўйлагандирсизлар?! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.
— Alauddin Mansour
Сиздан жиҳод қилганларни, Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва мўминлардан ўзгани дўст тутмаганларни билмай туриб, Аллоҳ томонидан тарк этиб қўйилмоғингизни ўйладингизми? Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардор Зотдир.
— Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Sizdan jihod qilganlarni, Allohdan, Uning Rasulidan va mo`minlardan o`zgani do`st tutmaganlarni bilmay turib, Alloh tomonidan tark etib qo`yilmog`ingizni o`yladingizmi? Alloh nima qilayotganlaringizdan xabardor Zotdir.
— Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf (Latin)
Аллоҳ ораларингиздаги жиҳод қилган ҳамда Аллоҳдан, Унинг Пайғамбаридан ва мўминлардан ўзга бирон кимсани дўст тутмаган зотларни билиб олмай туриб, сизларни ўз ҳолингизга ташлаб қўяди, деб ўйладингизларми?! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.
— Rowwad Translation Center

◉ Sura · ∞