Sura Yusuf 12:37
قَالَ لَا يَأۡتِيكُمَا طَعَامٞ تُرۡزَقَانِهِۦٓ إِلَّا نَبَّأۡتُكُمَا بِتَأۡوِيلِهِۦ قَبۡلَ أَن يَأۡتِيَكُمَاۚ ذَٰلِكُمَا مِمَّا عَلَّمَنِي رَبِّيٓۚ إِنِّي تَرَكۡتُ مِلَّةَ قَوۡمٖ لَّا يُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَهُم بِٱلۡأٓخِرَةِ هُمۡ كَٰفِرُونَ ﴿٣٧﴾
◉
Tarjima
(Юсуф) айтди: «Мен сизларга ризқ бўладиган (ҳар қандай) таом олдингизга келишидан илгари унинг қандай таом эканини таъвилини айтиб бера оламан. Бу Парвардигорим менга билдирган нарсалардандир. Чунки мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва Охиратни мутлақо инкор қилувчи қавмнинг миллати — динини тарк этган кишиман».
У: «Мен сизларга ризқ бўладиган таом келгунига қадар унинг қандай эканининг хабарини берурман. Бу иш менга Роббим таълим берган нарсалардандир. Чунки, мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратга кофир бўлган қавмнинг миллати(дини)ни тарк этган одамман.
U: «Men sizlarga rizq bo`ladigan taom kelguniga qadar uning qanday ekanining xabarini berurman. Bu ish menga Robbim ta'lim bergan narsalardandir. Chunki, men Allohga iymon keltirmaydigan va oxiratga kofir bo`lgan qavmning millati(dini)ni tark etgan odamman.
Деди: «Сизларга ризқ бўлиб келадиган таомнинг қандайлигини келишидан олдин айтиб бера оламан. Бу иш менга Парвардигорим билдирган нарсалардандир. Мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратга батамом кофир бўлган қавмнинг динини тарк қилганман».