Sura Ibrahim 14:43
مُهۡطِعِينَ مُقۡنِعِي رُءُوسِهِمۡ لَا يَرۡتَدُّ إِلَيۡهِمۡ طَرۡفُهُمۡۖ وَأَفۡـِٔدَتُهُمۡ هَوَآءٞ ﴿٤٣﴾
◉
Tarjima
(У куни) улар бошларини (осмонга) кўтарган ҳолларида (чорланган томонгга хисоб-китоб учун) чопурлар. Кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайдилар). Диллари (даҳшатдан) бўм-бўш бўлиб қолур.
Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмас. Кўнгиллари эса, бўм-бўш бўлур.
Ular boshlarini ko`targan holda yugururlar. Ko`zlari o`zlariga qaytmas. Ko`ngillari esa, bo`m-bo`sh bo`lur.
Бошларини кўтариб чопадилар. Кўзлари ўзларига қайтмайди. Қалблари эса бўм-бўш.