Sura Fatir 35:41
۞إِنَّ ٱللَّهَ يُمۡسِكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ أَن تَزُولَاۚ وَلَئِن زَالَتَآ إِنۡ أَمۡسَكَهُمَا مِنۡ أَحَدٖ مِّنۢ بَعۡدِهِۦٓۚ إِنَّهُۥ كَانَ حَلِيمًا غَفُورٗا ﴿٤١﴾
◉
Tarjima
Албатта Аллоҳ осмонлар ва Ерни қулаб тушишдан ушлаб-асраб турур. Аниқки, агар улар қуласалар, У зотдан сўнг (яъни, Аллоҳдан ўзга) бирон кимса уларни тутиб тура олмас. Дарҳақиқат, у ҳалим ва мағфиратли бўлган Зотдир.
Албатта, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишларидан ушлаб турур. Агар улар қулайдиган бўлсалар, Ундан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб тура олмас. Албатта, У ўта ҳалийм ва ўта мағфиратли бўлган Зотдир.
Albatta, Alloh osmonlaru yerni qulab tushishlaridan ushlab turur. Agar ular qulaydigan bo`lsalar, Undan o`zga hech kim ularni ushlab tura olmas. Albatta, U o`ta haliym va o`ta mag`firatli bo`lgan Zotdir.
Дарҳақиқат, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишидан ушлаб туради. Агар улар қуласалар, У Зотдан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб қола олмас. Албатта, У Ҳалим ва Кечиримли бўлган Зотдир.