Sura Al-Ma'idah 5:60
قُلۡ هَلۡ أُنَبِّئُكُم بِشَرّٖ مِّن ذَٰلِكَ مَثُوبَةً عِندَ ٱللَّهِۚ مَن لَّعَنَهُ ٱللَّهُ وَغَضِبَ عَلَيۡهِ وَجَعَلَ مِنۡهُمُ ٱلۡقِرَدَةَ وَٱلۡخَنَازِيرَ وَعَبَدَ ٱلطَّـٰغُوتَۚ أُوْلَـٰٓئِكَ شَرّٞ مَّكَانٗا وَأَضَلُّ عَن سَوَآءِ ٱلسَّبِيلِ ﴿٦٠﴾
◉
Tarjima
Айтинг: «Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида бундан кўра ёмонроқ «савоб» (жазо оладиган кимсалар) ҳақида хабар берайми? Улар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган, ғазабига гирифтор бўлган ва маймун, тўнғизларга айлантириб қўйилганлар ҳамда шайтонга қул бўлган кимсалардир. Ана ўшалар энг ёмон мартабада бўлган ва бутунлай Тўғри Йўлдан озган кимсалардир.
«Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўра ёмонроқ «савоб»нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир», – деб айт!
«Sizlarga Allohning huzuridagi bundan ham ko`ra yomonroq «savob»ning xabarini beraymi? Kim Allohning la'natiga uchragan, g`azabiga duchor bo`lgan, maymun va cho`chqaga aylantirilgan va tog`utga ibodat qilgan bo`lsa, ana o`shalar yomon martabadagi va to`g`ri yo`ldan butunlay adashgan kimsalardir», – deb ayt!
Айтинг: «Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам ёмонроқ «савоб» ҳақида хабар берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ҳамда тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар энг ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир».