Sura Al-An'am 6:30
وَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذۡ وُقِفُواْ عَلَىٰ رَبِّهِمۡۚ قَالَ أَلَيۡسَ هَٰذَا بِٱلۡحَقِّۚ قَالُواْ بَلَىٰ وَرَبِّنَاۚ قَالَ فَذُوقُواْ ٱلۡعَذَابَ بِمَا كُنتُمۡ تَكۡفُرُونَ ﴿٣٠﴾
◉
Tarjima
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Сиз уларни Парвардигорлари ҳузурида турғазиб қўйилган пайтларида, Аллоҳ: «Мана шу тирилиш ҳақ эмасми?!», деганида, улар: «Парвардигоримизга қасамки, ҳақ экан», деганларини, Аллоҳ эса: «Мана энди кофир бўлиб ўтганингиз сабабли азобни тотиб кўрингиз!», деб жавоб қилганини кўрсангиз эди.
Аллоҳнинг ҳузурида тўхтатилганларида, У: «Мана шу ҳақ эмасми?!» – деганида, «Роббимизга қасамки, ҳақдир», деганларини, У: «Бас, куфр келтирганингиз учун азобини чекинг», дейишини кўрсанг эди.
Allohning huzurida to`xtatilganlarida, U: «Mana shu haq emasmi?!» – deganida, «Robbimizga qasamki, haqdir», deganlarini, U: «Bas, kufr keltirganingiz uchun azobini cheking», deyishini ko`rsang edi.
Сиз уларни Парвардигорлари ҳузурида турғазиб қўйилган пайтларида Аллоҳ: «Мана шу ҳақ эмас эканми?!» - деганида улар: «Парвардигоримизга қасамки, ҳа, (ҳақ экан)», деганларини, шунда Аллоҳ: «Мана энди (у дунёда) кофир бўлганингиз учун азобни тотингиз!» - деб жавоб қилганини кўрсангиз эди.