quranm◉

Sura Al-An'am 6:70

وَذَرِ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ دِينَهُمۡ لَعِبٗا وَلَهۡوٗا وَغَرَّتۡهُمُ ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَاۚ وَذَكِّرۡ بِهِۦٓ أَن تُبۡسَلَ نَفۡسُۢ بِمَا كَسَبَتۡ لَيۡسَ لَهَا مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلِيّٞ وَلَا شَفِيعٞ وَإِن تَعۡدِلۡ كُلَّ عَدۡلٖ لَّا يُؤۡخَذۡ مِنۡهَآۗ أُوْلَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ أُبۡسِلُواْ بِمَا كَسَبُواْۖ لَهُمۡ شَرَابٞ مِّنۡ حَمِيمٖ وَعَذَابٌ أَلِيمُۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡفُرُونَ ﴿٧٠﴾

◉

Tarjima

Динларини ўйин-ҳазил қилиб олган, ҳаёти дунёга алданиб қолган кимсаларни тарк қилинг! Ва уни (яъни, Қуръонни, одамларга) эслатиб қўйинг! Токи бирон жон (Қиёмат Кунида) касб қилган (гуноҳлари) сабабли ўзи учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган, агар бор нарсани берса ҳам — ундан қабул қилинмайдиган ҳолда, ҳалокатга ташланмасин. Қилган амаллари сабабли (Аллоҳнинг азобига) ташланган ана ўша кимсалар учун қайноқ сувдан иборат ичимлик ва кофир бўлганлари сабабли аламли азоб бордир.
— Alauddin Mansour
Ўз динларини ўйин-кулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт. У (Қуръон) ила эслатгинки, ҳеч бир жон қилган касби туфайли ҳалокатга дучор бўлиб, Аллоҳдан ўзга бирор дўст ва шафоатчисиз ҳолга ва барча фидо қиладиган нарсани фидо қилса ҳам, ундан қабул қилинмайдиган ҳолга тушиб қолмасин. Ана ўшалар қилган касблари туфайли ҳалокатга дучор бўлганлардир. Куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан шароб ва аламли азоб бордир.
— Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
O`z dinlarini o`yin-kulgu qilib olgan va hayoti dunyoga aldanib ketganlarni tark et. U (Qur'on) ila eslatginki, hech bir jon qilgan kasbi tufayli halokatga duchor bo`lib, Allohdan o`zga biror do`st va shafoatchisiz holga va barcha fido qiladigan narsani fido qilsa ham, undan qabul qilinmaydigan holga tushib qolmasin. Ana o`shalar qilgan kasblari tufayli halokatga duchor bo`lganlardir. Kufr keltirganlari uchun ularga qaynoq suvdan sharob va alamli azob bordir.
— Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf (Latin)
Динини ўйин қилиб олган, дунё ҳаётига алданиб қолган кимсаларни тарк этинг! У (Қуръон) билан эслатинг! Токи бирон жон ўзи қилган ишлари сабабли ўзи учун Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, оқловчи ҳам бўлмаган, бор нарсасини берса ҳам ундан қабул қилинмайдиган ҳолга тушиб қолмасин. Ана ўшалар қилган амаллари сабабли ҳалокатга учраганлардир. Куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан ичимлик ва аламли азоб бордир.
— Rowwad Translation Center

◉ Sura · ∞