quranm◉

Sura At-Taghabun 64:7

زَعَمَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَن لَّن يُبۡعَثُواْۚ قُلۡ بَلَىٰ وَرَبِّي لَتُبۡعَثُنَّ ثُمَّ لَتُنَبَّؤُنَّ بِمَا عَمِلۡتُمۡۚ وَذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ ﴿٧﴾

◉

Tarjima

Кофир бўлган кимсалар ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Йўқ! Парвардигоримга қасамки, албатта қайта тирилурсизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллоҳга осондир».
— Alauddin Mansour
Кофирлар ҳеч қайта тирилмасликларини даъво қилурлар. Сен: «Ундоқ эмас, Роббим билан қасамки, албатта қайта тирилтириласизлар, сўнгра қилган ишларингиздан хабардор қилинасизлар. Бу иш Аллоҳ учун осондир», деб айт.
— Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Kofirlar hech qayta tirilmasliklarini da'vo qilurlar. Sen: «Undoq emas, Robbim bilan qasamki, albatta qayta tiriltirilasizlar, so`ngra qilgan ishlaringizdan xabardor qilinasizlar. Bu ish Alloh uchun osondir», deb ayt.
— Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf (Latin)
Куфр келтирган кимсалар ҳеч қачон қайта тирилмасликларини даъво қилдилар. Айтинг: «Асло! Парвардигоримга қасамки, албатта, қайта тирилурсизлар, кейин, албатта, қилган ишларингиз ҳақида хабар берилурсизлар. Бу иш Аллоҳга осон».
— Rowwad Translation Center

◉ Sura · ∞