Sura Yunus 10:45
وَيَوۡمَ يَحۡشُرُهُمۡ كَأَن لَّمۡ يَلۡبَثُوٓاْ إِلَّا سَاعَةٗ مِّنَ ٱلنَّهَارِ يَتَعَارَفُونَ بَيۡنَهُمۡۚ قَدۡ خَسِرَ ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِلِقَآءِ ٱللَّهِ وَمَا كَانُواْ مُهۡتَدِينَ ﴿٤٥﴾
◉
Tarjima
(Аллоҳ) уларни (яъни, мушрикларни ҳисоб-китоб учун) тўплайдиган кунда улар (бу дунёда) гўёки кундуз куни бир соатгина тургандек (яшагандек) бир-бирларини танирлар. Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деган кимсалар муҳаққақ зиён қилдилар ва ҳақ йўлга юргувчи бўлмадилар.
Уларни тўплайдиган кунда худди наҳордан бир соатгина турганга ўхшаб, бир-бирлари билан танишурлар. Батаҳқиқ, Аллоҳнинг мулоқотини ёлғонга чиқарганлар ва ҳидоят топганлардан бўлмаганлар зиён қилурлар.
Ularni to`playdigan kunda xuddi nahordan bir soatgina turganga o`xshab, bir-birlari bilan tanishurlar. Batahqiq, Allohning muloqotini yolg`onga chiqarganlar va hidoyat topganlardan bo`lmaganlar ziyon qilurlar.
Уларни тўплаган кунда гўё кундузидан бир соатгина туриб, бир-бирларини танигандек бўладилар. Аллоҳ билан учрашишни ёлғонга чиқарганлар ютқаздилар. Улар ҳидоят топгувчилардан бўлмадилар.