quranm◉

Sura Al-Mutaffifin المطففين

#
83
↓
M
Oyat
36
Tarjima
Alauddin Mansour

◉

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

83:1

وَيۡلٞ لِّلۡمُطَفِّفِينَ ﴿١﴾

(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай!

83:2

ٱلَّذِينَ إِذَا ٱكۡتَالُواْ عَلَى ٱلنَّاسِ يَسۡتَوۡفُونَ ﴿٢﴾

Улар одамлардан (бирон нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган,

83:3

وَإِذَا كَالُوهُمۡ أَو وَّزَنُوهُمۡ يُخۡسِرُونَ ﴿٣﴾

уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир.

83:4

أَلَا يَظُنُّ أُوْلَـٰٓئِكَ أَنَّهُم مَّبۡعُوثُونَ ﴿٤﴾

Улар ўзларининг қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?!

83:5

لِيَوۡمٍ عَظِيمٖ ﴿٥﴾

Улуғ бир Кунда —

83:6

يَوۡمَ يَقُومُ ٱلنَّاسُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴿٦﴾

— Барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) Кунида (қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?!)

83:7

كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡفُجَّارِ لَفِي سِجِّينٖ ﴿٧﴾

Йўқ, (бировларнинг ҳақларидан уриб қолишдан ҳазар қилинглар)! Чунки (бундай) фисқ-фужур қилгувчи кимсаларнинг номаи аъмоллари албатта Сижжийнда бўлур!

83:8

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سِجِّينٞ ﴿٨﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Сижжийн нима эканини қаердан ҳам билурсиз?

83:9

كِتَٰبٞ مَّرۡقُومٞ ﴿٩﴾

(У) битилган китобдир.

83:10

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿١٠﴾

У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

83:11

ٱلَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ ﴿١١﴾

Улар жазо (Қиёмат) Кунини ёлғон дейдиган кимсалардир!

83:12

وَمَا يُكَذِّبُ بِهِۦٓ إِلَّا كُلُّ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ ﴿١٢﴾

У (Кун)ни фақат барча гуноҳга ботган тажовузкоргина ёлғон дер!

83:13

إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ﴿١٣﴾

Қачон (ундай кимсага) Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, у: «(Бу) аввалгилардан (қолган) афсоналар», дер.

83:14

كَلَّاۖ بَلۡۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ﴿١٤﴾

Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир!

83:15

كَلَّآ إِنَّهُمۡ عَن رَّبِّهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّمَحۡجُوبُونَ ﴿١٥﴾

Ҳеч шак-шубҳа йўқки, улар ўша (Қиёмат) Кунида Парвардигорларидан тўсилгувчидирлар. (яъни, Парвардигорнинг дийдорига етиш уларга ҳеч насиб қилмагай)!

83:16

ثُمَّ إِنَّهُمۡ لَصَالُواْ ٱلۡجَحِيمِ ﴿١٦﴾

Сўнгра шак-шубҳасиз, улар дўзахга киргувчидирлар.

83:17

ثُمَّ يُقَالُ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ﴿١٧﴾

Сўнгра (уларга): «Мана шу сизлар ёлғон деб юрган нарса — азобдир», дейилур.

83:18

كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡأَبۡرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ ﴿١٨﴾

Дарҳақиқат, яхшиларнинг номаи аъмоллари шак-шубҳасиз, Иллийюндадир.

83:19

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا عِلِّيُّونَ ﴿١٩﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Иллийюн нима эканини қаердан ҳам билурсиз.

83:20

كِتَٰبٞ مَّرۡقُومٞ ﴿٢٠﴾

(У) битилган китобдирки,

83:21

يَشۡهَدُهُ ٱلۡمُقَرَّبُونَ ﴿٢١﴾

Унга (Аллоҳнинг) яқин (фаришта)лари гувоҳ бўлурлар.

83:22

إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٍ ﴿٢٢﴾

Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар жаннат) неъматларидадирлар.

83:23

عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ ﴿٢٣﴾

Улар сўриларда (Аллоҳ таоло ўзларига ато этган неъматларга) боқиб (ўтирурлар).

83:24

تَعۡرِفُ فِي وُجُوهِهِمۡ نَضۡرَةَ ٱلنَّعِيمِ ﴿٢٤﴾

Сиз уларнинг юзларида неъматларнинг жилвасини танирсиз — кўрурсиз.

83:25

يُسۡقَوۡنَ مِن رَّحِيقٖ مَّخۡتُومٍ ﴿٢٥﴾

Улар (жаннатда) муҳрланган майдан суғорилурларки,

83:26

خِتَٰمُهُۥ مِسۡكٞۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلۡيَتَنَافَسِ ٱلۡمُتَنَٰفِسُونَ ﴿٢٦﴾

У (май)нинг муҳри мушк бўлур. Бас, баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баслашсинлар.

83:27

وَمِزَاجُهُۥ مِن تَسۡنِيمٍ ﴿٢٧﴾

У майнинг мизожи — аралашмаси таснимдандир.

83:28

عَيۡنٗا يَشۡرَبُ بِهَا ٱلۡمُقَرَّبُونَ ﴿٢٨﴾

(Тасним Аллоҳнинг) яқин (банда)лари ичадиган бир чашмадир.

83:29

إِنَّ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ كَانُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَضۡحَكُونَ ﴿٢٩﴾

Дарвоқеъ, жинояткор — кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулгувчи бўлдилар.

83:30

وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ ﴿٣٠﴾

Қачон (мўминлар) уларнинг олдидан ўтсалар, улар бир-бирларига кўз қисишиб, имо-ишоралар қилардилар.

83:31

وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ ﴿٣١﴾

Қачон уйларига қайтсалар (мўминларни масхара қилиб озор берганларидан) роҳатланиб қайтардилар.

83:32

وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ ﴿٣٢﴾

Қачон (мўминларни) кўрсалар, «Ана улар шак-шубҳасиз, йўлдан озгувчи кимсалардир», дердилар.

83:33

وَمَآ أُرۡسِلُواْ عَلَيۡهِمۡ حَٰفِظِينَ ﴿٣٣﴾

Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар.

83:34

فَٱلۡيَوۡمَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنَ ٱلۡكُفَّارِ يَضۡحَكُونَ ﴿٣٤﴾

Энди бу (Қиёмат) Кунида иймон келтирган зотлар кофирлардан кулурлар.

83:35

عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ ﴿٣٥﴾

Улар (жаннатдаги) сўриларда (кофирларнинг азобланишига) боқиб (ўтирурлар).

83:36

هَلۡ ثُوِّبَ ٱلۡكُفَّارُ مَا كَانُواْ يَفۡعَلُونَ ﴿٣٦﴾

Кофирлар ўзлари қилиб ўтган қилмишларининг жазосини олдиларми? (Албатта олдилар).