quranm◉

Sahifa 581

Range
from 77:20 to 77:50
Surahs covered
Tarjima
31 Tarjima

◉

77:20

أَلَمۡ نَخۡلُقكُّم مِّن مَّآءٖ مَّهِينٖ ﴿20﴾

Ахир Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?!

77:21

فَجَعَلۡنَٰهُ فِي قَرَارٖ مَّكِينٍ ﴿21﴾

Сўнг у (сувни-нутфа)ни мустаҳкам қароргоҳда (она қорнида барқарор) қилиб қўймадикми?!

77:22

إِلَىٰ قَدَرٖ مَّعۡلُومٖ ﴿22﴾

Маълум муддатгача (яъни, ой-куни етиб туғилгунича она қорнида барқарор қилиб қўймадикми?!)

77:23

فَقَدَرۡنَا فَنِعۡمَ ٱلۡقَٰدِرُونَ ﴿23﴾

Бас, Биз (бир томчи сувни комил инсон қилиб яратишга) қодир бўлдик. Нақадар қудратлидирмиз!

77:24

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿24﴾

У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

77:25

أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ كِفَاتًا ﴿25﴾

Ахир Биз Ерни йиғгувчи қилиб қўймадикми?!

77:26

أَحۡيَآءٗ وَأَمۡوَٰتٗا ﴿26﴾

Тирикларни ҳам, ўликларни ҳам (йиғгувчи қилиб қўймадикми?!)

77:27

وَجَعَلۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ شَٰمِخَٰتٖ وَأَسۡقَيۡنَٰكُم مَّآءٗ فُرَاتٗا ﴿27﴾

Яна Биз (ерда) баланд тоғларни (пайдо) қилдик ва сизларни (ўша тоғлардан оқиб тушадиган) чучук-тотли сув билан суғордик.

77:28

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿28﴾

У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай.

77:29

ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ﴿29﴾

(У Кунда кофирларга дейилур): «Сизлар (ҳаёти-дунёдалик пайтингизда) ёлғон дегувчи бўлган нарсага (ҳисоб-китоб ва дўзах азобига) боринглар!

77:30

ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ ظِلّٖ ذِي ثَلَٰثِ شُعَبٖ ﴿30﴾

(Жаҳаннамда ёнаётган дўзахилардан кўтарилаётган бадбуй тутундан иборат, осмонга ўрлаган сари бўлиниб кетган) уч бўлакли «соя»га боринглар!

77:31

لَّا ظَلِيلٖ وَلَا يُغۡنِي مِنَ ٱللَّهَبِ ﴿31﴾

Ҳеч қандай салқинлик бермайдиган ва (дўзах) алангасини ҳам тўсмайдиган («соя»га боринглар!)»

77:32

إِنَّهَا تَرۡمِي بِشَرَرٖ كَٱلۡقَصۡرِ ﴿32﴾

Дарвоқеъ, у (жаҳаннам ҳар томонга ҳар бири) қасрдек учқунларни отиб турур!

77:33

كَأَنَّهُۥ جِمَٰلَتٞ صُفۡرٞ ﴿33﴾

Худди сариқ туяларга ўхшаган (учқунларни отиб турур!)

77:34

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿34﴾

У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлғай!

77:35

هَٰذَا يَوۡمُ لَا يَنطِقُونَ ﴿35﴾

Бу (Кун) улар сўзлай олмайдиган

77:36

وَلَا يُؤۡذَنُ لَهُمۡ فَيَعۡتَذِرُونَ ﴿36﴾

Ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кундир!

77:37

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿37﴾

У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

77:38

هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِۖ جَمَعۡنَٰكُمۡ وَٱلۡأَوَّلِينَ ﴿38﴾

Бу (ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кундир! (Эй бу Кунни ёлғон дегувчи кимсалар, мана) Биз сизларни ҳам, аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган)ларни ҳам жамладик.

77:39

فَإِن كَانَ لَكُمۡ كَيۡدٞ فَكِيدُونِ ﴿39﴾

Мана, агар сизлар учун (дўзахдан қутқарадиган) бирон найранг бўлса, Менга ўша найрангларингизни кўрсатинглар-чи?

77:40

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿40﴾

У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

77:41

إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي ظِلَٰلٖ وَعُيُونٖ ﴿41﴾

Тақводор зотлар эса (У Кунда) албатта соя-салқинлар ва чашмаларда,

77:42

وَفَوَٰكِهَ مِمَّا يَشۡتَهُونَ ﴿42﴾

Ва кўнгиллари тусаган мева-чевалар устидадирлар.

77:43

كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿43﴾

(Уларга дейилур): «Қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли (ушбу жаннат ноз-неъматларини) пок билиб еб-ичаверинглар».

77:44

إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ ﴿44﴾

Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.

77:45

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿45﴾

У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

77:46

كُلُواْ وَتَمَتَّعُواْ قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجۡرِمُونَ ﴿46﴾

(Эй кофирлар) озгина вақт (яъни, тўрт кунлик дунёда ақлсиз ҳайвонлардек) еб, фойдаланиб қолинглар! Албатта сизлар жиноятчидирсизлар!

77:47

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿47﴾

У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

77:48

وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱرۡكَعُواْ لَا يَرۡكَعُونَ ﴿48﴾

Қачон уларга: «Рукуъ қилинглар, (яъни, намоз ўқинглар)», дейилса, рукуъ қилмаслар!

77:49

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿49﴾

У Кунда (ўша Кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

77:50

فَبِأَيِّ حَدِيثِۭ بَعۡدَهُۥ يُؤۡمِنُونَ ﴿50﴾

Ахир улар (Қуръондан) кейин (яъни, беназир илоҳий мўъжиза бўлган шундай азиз Китобга иймон келтирмасдан) қандай сўзга-китобга иймон келтирурлар?!