عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ ﴿1﴾عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ
(Мушриклар) бир-бирларидан нима ҳақида сўрашмоқдалар?!
عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ ﴿1﴾عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ
(Мушриклар) бир-бирларидан нима ҳақида сўрашмоқдалар?!
عَنِ ٱلنَّبَإِ ٱلۡعَظِيمِ ﴿2﴾عَنِ ٱلنَّبَإِ ٱلۡعَظِيمِ
Улуғ хабар ҳақида
ٱلَّذِي هُمۡ فِيهِ مُخۡتَلِفُونَ ﴿3﴾ٱلَّذِي هُمۡ فِيهِ مُخۡتَلِفُونَ
Улар ўзлари ихтилоф қилгувчи бўлган (улуғ хабар ҳакқда яъни, қайта тирилиш тўғрисида савол-жавоб қилмоқдалар)!
كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ ﴿4﴾كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ
Йўқ (уларнинг гумонлари беҳудадир)! Улар яқинда (бу хабарнинг ҳақ эканини) билиб олажаклар!
ثُمَّ كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ ﴿5﴾ثُمَّ كَلَّا سَيَعۡلَمُونَ
Яна бир бор йўқ! Улар яқинда билиб олажаклар!
أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ مِهَٰدٗا ﴿6﴾أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ مِهَٰدٗا
Биз Ерни (барча жонзотлар маскан тутиб яшашлари учун) бир тўшак,
وَٱلۡجِبَالَ أَوۡتَادٗا ﴿7﴾وَٱلۡجِبَالَ أَوۡتَادٗا
тоғларни эса (ўша Ерни тутиб тургувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?!
وَخَلَقۡنَٰكُمۡ أَزۡوَٰجٗا ﴿8﴾وَخَلَقۡنَٰكُمۡ أَزۡوَٰجٗا
Биз сизларни жуфт-жуфт қилиб яратдик.
وَجَعَلۡنَا نَوۡمَكُمۡ سُبَاتٗا ﴿9﴾وَجَعَلۡنَا نَوۡمَكُمۡ سُبَاتٗا
Уйқуларингизни (баданларингиз ва асабларингиз учун) ором қилдик.
وَجَعَلۡنَا ٱلَّيۡلَ لِبَاسٗا ﴿10﴾وَجَعَلۡنَا ٱلَّيۡلَ لِبَاسٗا
Кечани (ўз қоронғуси билан барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик.
وَجَعَلۡنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشٗا ﴿11﴾وَجَعَلۡنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشٗا
Кундузни эса тирикчилик (учун белгиланган вақт) қилдик.
وَبَنَيۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعٗا شِدَادٗا ﴿12﴾وَبَنَيۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعٗا شِدَادٗا
Устларингизда етти (қават) пишиқ-мустаҳкам (осмонни) бино қилдик.
وَجَعَلۡنَا سِرَاجٗا وَهَّاجٗا ﴿13﴾وَجَعَلۡنَا سِرَاجٗا وَهَّاجٗا
Ва доимо чарақлаб тургувчи чироқни (яъни, қуёшни пайдо) қилдик.
وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡمُعۡصِرَٰتِ مَآءٗ ثَجَّاجٗا ﴿14﴾وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡمُعۡصِرَٰتِ مَآءٗ ثَجَّاجٗا
Яна Биз ўзидан ёмғирни сиқиб чиқаргувчи (булут)лардан мўл-кўл сув-ёмғир ёғдирдик.
لِّنُخۡرِجَ بِهِۦ حَبّٗا وَنَبَاتٗا ﴿15﴾لِّنُخۡرِجَ بِهِۦ حَبّٗا وَنَبَاتٗا
Ўша (ёмғир) ёрдамида дон ва набототни
وَجَنَّـٰتٍ أَلۡفَافًا ﴿16﴾وَجَنَّـٰتٍ أَلۡفَافًا
ҳамда (қалинлигидан дарахтлари) бир-бирига чирмашиб кетган боғларни ундириб чиқариш учун (мўл-кўл ёмғир ёғдирдик).
إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ كَانَ مِيقَٰتٗا ﴿17﴾إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ كَانَ مِيقَٰتٗا
Албатта (ҳақ билан ботил, яхши билан ёмон) ажратиладиган Кун (ҳисоб-китоб учун) белгиланган вақт бўлди.
يَوۡمَ يُنفَخُ فِي ٱلصُّورِ فَتَأۡتُونَ أَفۡوَاجٗا ﴿18﴾يَوۡمَ يُنفَخُ فِي ٱلصُّورِ فَتَأۡتُونَ أَفۡوَاجٗا
У Кунда Сур чалинур, бас, сизлар тўп-тўп бўлиб (маҳшаргоҳга) келурсизлар!
وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ أَبۡوَٰبٗا ﴿19﴾وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ أَبۡوَٰبٗا
Осмон ҳам очилиб, (фаришталар тушиб келадиган) эшикларга айланиб қолди!
وَسُيِّرَتِ ٱلۡجِبَالُ فَكَانَتۡ سَرَابًا ﴿20﴾وَسُيِّرَتِ ٱلۡجِبَالُ فَكَانَتۡ سَرَابًا
Тоғлар ҳам (жойларидан) жилдирилиб, (осмонда учиб юрган) саробга айланиб қолди!
إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتۡ مِرۡصَادٗا ﴿21﴾إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتۡ مِرۡصَادٗا
Албатта жаҳаннам (ўзига қулаб тушадиган кофирларга) кўз тутиб тургувчи бўлди.
لِّلطَّـٰغِينَ مَـَٔابٗا ﴿22﴾لِّلطَّـٰغِينَ مَـَٔابٗا
Туғёнга тушгувчиларнинг борар жойлари бўлган (жаҳаннам кўз тутиб тургувчи бўлди).
لَّـٰبِثِينَ فِيهَآ أَحۡقَابٗا ﴿23﴾لَّـٰبِثِينَ فِيهَآ أَحۡقَابٗا
Улар у жойда узоқ замонлар (яъни, абадул-абад) қолгувчидирлар!
لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرۡدٗا وَلَا شَرَابًا ﴿24﴾لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرۡدٗا وَلَا شَرَابًا
Улар у жойда (жаҳаннам ўтидан ором берадиган) бирон салқинни ва бирон ичимликни топмаслар!
إِلَّا حَمِيمٗا وَغَسَّاقٗا ﴿25﴾إِلَّا حَمِيمٗا وَغَسَّاقٗا
Фақат қайноқ сув ва йирингнигина (тотурлар)!
جَزَآءٗ وِفَاقًا ﴿26﴾جَزَآءٗ وِفَاقًا
(Мана шу уларнинг қилмишларига) яраша жазодир!
إِنَّهُمۡ كَانُواْ لَا يَرۡجُونَ حِسَابٗا ﴿27﴾إِنَّهُمۡ كَانُواْ لَا يَرۡجُونَ حِسَابٗا
Чунки улар (Қиёмат Кунидаги) ҳисоб-китобдан умидсиз бўлган кимсалардир.
وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا كِذَّابٗا ﴿28﴾وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا كِذَّابٗا
Улар бизнинг оятларимизни бутунлай ёлғон дер эдилар!
وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ كِتَٰبٗا ﴿29﴾وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ كِتَٰبٗا
Ҳолбуки, Биз барча нарсани ҳисоб-китоб қилиб, ёзиб қўйгандирмиз!
فَذُوقُواْ فَلَن نَّزِيدَكُمۡ إِلَّا عَذَابًا ﴿30﴾فَذُوقُواْ فَلَن نَّزِيدَكُمۡ إِلَّا عَذَابًا
Бас, (эй кофирлар, Бизнинг азобимизни) тотиб кўринглар! Энди Биз сизларга фақат азобнигина зиёда қилурмиз!