إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا ﴿31﴾إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا
Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда) нажот манзили бордир.
إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا ﴿31﴾إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا
Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда) нажот манзили бордир.
حَدَآئِقَ وَأَعۡنَٰبٗا ﴿32﴾حَدَآئِقَ وَأَعۡنَٰبٗا
Яна боғлар ва узумзорлар.
وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابٗا ﴿33﴾وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابٗا
(Ёш ва ҳуснда) тенгдош хушқад (ҳур)лар.
وَكَأۡسٗا دِهَاقٗا ﴿34﴾وَكَأۡسٗا دِهَاقٗا
Ва (шароб билан) тўла майкосалар бордир.
لَّا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا كِذَّـٰبٗا ﴿35﴾لَّا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا كِذَّـٰبٗا
Улар у жойда бирон беҳуда ва ёлғон сўз эшитмаслар.
جَزَآءٗ مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابٗا ﴿36﴾جَزَآءٗ مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابٗا
(Бу) Парвардигорингиз томонидан (берилган) мукофот, етарли марҳаматдир.
رَّبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلرَّحۡمَٰنِۖ لَا يَمۡلِكُونَ مِنۡهُ خِطَابٗا ﴿37﴾رَّبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلرَّحۡمَٰنِۖ لَا يَمۡلِكُونَ مِنۡهُ خِطَابٗا
Осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигори бўлмиш Меҳрибон Зот томонидан (берилган мукофот, етарли марҳаматдир). Улар (инсонлар) У зотдан (Аллоҳдан) қўрқиб бирон сўз айтишга қодир бўлмаслар.
يَوۡمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلۡمَلَـٰٓئِكَةُ صَفّٗاۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَقَالَ صَوَابٗا ﴿38﴾يَوۡمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلۡمَلَـٰٓئِكَةُ صَفّٗاۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَقَالَ صَوَابٗا
Руҳ (Жаброил) ва (барча) фаришталар саф тортиб турадиган Кунда улар сўзлай олмаслар, фақат У Меҳрибон зот изн берган кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур.
ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا ﴿39﴾ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا
Бу ҳаққи-рост Кундир. Бас, ким хоҳласа, ўз Парвардигори томон қайтадиган йўлни тутур.
إِنَّآ أَنذَرۡنَٰكُمۡ عَذَابٗا قَرِيبٗا يَوۡمَ يَنظُرُ ٱلۡمَرۡءُ مَا قَدَّمَتۡ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلۡكَافِرُ يَٰلَيۡتَنِي كُنتُ تُرَٰبَۢا ﴿40﴾إِنَّآ أَنذَرۡنَٰكُمۡ عَذَابٗا قَرِيبٗا يَوۡمَ يَنظُرُ ٱلۡمَرۡءُ مَا قَدَّمَتۡ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلۡكَافِرُ يَٰلَيۡتَنِي كُنتُ تُرَٰبَۢا
(Эй Макка кофирлари), дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воқеъ бўладиган) азобдан огоҳлантирдик. У Кунда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни, барча яхши-ёмон амалларини) кўрур ва кофир кимса: «Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам(-у муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам)», деб қолур.
وَٱلنَّـٰزِعَٰتِ غَرۡقٗا ﴿1﴾وَٱلنَّـٰزِعَٰتِ غَرۡقٗا
(Кофирларнинг жонларини баданларининг) ич-ичидан қаттиқ суғуриб оладиган (фаришта)ларга қасам,
وَٱلنَّـٰشِطَٰتِ نَشۡطٗا ﴿2﴾وَٱلنَّـٰشِطَٰتِ نَشۡطٗا
(Мўминларнинг жонларини осонлик билан) илдам тортиб оладиган (фаришта)ларга қасам,
وَٱلسَّـٰبِحَٰتِ سَبۡحٗا ﴿3﴾وَٱلسَّـٰبِحَٰتِ سَبۡحٗا
(Осмонлар билан Ер ўртасида) силлиқ сузадиган (фаришта)ларга қасам,
فَٱلسَّـٰبِقَٰتِ سَبۡقٗا ﴿4﴾فَٱلسَّـٰبِقَٰتِ سَبۡقٗا
(Ўз зиммаларидаги вазифаларни адо этишда) шошиб-ўзадиган (фаришта)ларга қасам,
فَٱلۡمُدَبِّرَٰتِ أَمۡرٗا ﴿5﴾فَٱلۡمُدَبِّرَٰتِ أَمۡرٗا
(Аллоҳ буюрган барча) ишнинг тадбирини тузиб турадиган (фаришта)ларга қасамки, (сизлар албатта қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсизлар)!
يَوۡمَ تَرۡجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ ﴿6﴾يَوۡمَ تَرۡجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ
У Кунда (Сур биринчи марта чалиниши билан) титрагувчи (ер) титраб (устидаги бор жонзот ҳалок қилинади);
تَتۡبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ ﴿7﴾تَتۡبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ
Унга эргашувчи эргашур (яъни, орадан қирқ сана ўтгач, Сур иккинчи марта чалиниб барча нарсага қайтадан ҳаёт ато этилади ва Қиёмат Куни бошланади).
قُلُوبٞ يَوۡمَئِذٖ وَاجِفَةٌ ﴿8﴾قُلُوبٞ يَوۡمَئِذٖ وَاجِفَةٌ
У Кунда (кофирларнинг) диллари қўрқувга тушгувчи,
أَبۡصَٰرُهَا خَٰشِعَةٞ ﴿9﴾أَبۡصَٰرُهَا خَٰشِعَةٞ
Кўзлари эса (даҳшатдан Ерга) эгилиб қолгувчидир!
يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرۡدُودُونَ فِي ٱلۡحَافِرَةِ ﴿10﴾يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرۡدُودُونَ فِي ٱلۡحَافِرَةِ
Улар (бу дунёда) дерлар: «Ҳақиқатан ҳам бизлар (ўлганимиздан кейин яна қайта тирилиб) аввалги ҳолатимизга қайтарилгувчимизми?
أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمٗا نَّخِرَةٗ ﴿11﴾أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمٗا نَّخِرَةٗ
Чириган суякларга айланиб қолган вақтимизда-я?»
قَالُواْ تِلۡكَ إِذٗا كَرَّةٌ خَاسِرَةٞ ﴿12﴾قَالُواْ تِلۡكَ إِذٗا كَرَّةٌ خَاسِرَةٞ
Улар (истеҳзо билан): «Ундоқ бўлса бу (бизлар учун) зиён қилгувчи қайтиш-ку!», дедилар.
فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ ﴿13﴾فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ
Бас, у (қайтиш) фақат биргина даҳшатли қичқириқдир (яъни, Сурнинг иккинчи марта чалинишидир).
فَإِذَا هُم بِٱلسَّاهِرَةِ ﴿14﴾فَإِذَا هُم بِٱلسَّاهِرَةِ
Сўнг баногоҳ улар (тирик ҳолда) Ер устида бўлиб қолурлар!
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ ﴿15﴾هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга Мусонинг хабари келдими?