quranm◉

Sura Al-Waqi'ah الواقعة

#
56
↓
M
Oyat
96
Tarjima
Alauddin Mansour

◉

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

56:1

إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ ﴿١﴾

Қачон Воқеа — Қиёмат воқеъ бўлса,

56:2

لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ ﴿٢﴾

У воқеъ бўлган чоғда бирон ёлғон сўзлагувчи бўлмас.

56:3

خَافِضَةٞ رَّافِعَةٌ ﴿٣﴾

(Қиёмат кофирларни дўзахга дучор этиш билан) паст қилгувчи, (мўминларни эса жаннатга киритиш билан) баланд қилгувчидир.

56:4

إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجّٗا ﴿٤﴾

(У кунда) Ер (қаттиқ) ларзага келди;

56:5

وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسّٗا ﴿٥﴾

Тоғлар титилди;

56:6

فَكَانَتۡ هَبَآءٗ مُّنۢبَثّٗا ﴿٦﴾

Ва чанг-тўзонга айланди.

56:7

وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجٗا ثَلَٰثَةٗ ﴿٧﴾

Ва сизлар уч синф-тоифа бўлиб қолдингизлар.

56:8

فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ ﴿٨﴾

Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!

56:9

وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ ﴿٩﴾

(Иккинчи тоифа) шум-чап томон эгаларидир. Шум-чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!

56:10

وَٱلسَّـٰبِقُونَ ٱلسَّـٰبِقُونَ ﴿١٠﴾

(Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир!

56:11

أُوْلَـٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ ﴿١١﴾

Ана ўшалар (Аллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир.

56:12

فِي جَنَّـٰتِ ٱلنَّعِيمِ ﴿١٢﴾

(Улар) ноз-неъмат боғларидадирлар.

56:13

ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ ﴿١٣﴾

(У пешқадамлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик,

56:14

وَقَلِيلٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ ﴿١٤﴾

кейингилардан (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом умматларидан) эса оздир.

56:15

عَلَىٰ سُرُرٖ مَّوۡضُونَةٖ ﴿١٥﴾

(Улар олтиндан) тўқилган сўриларда

56:16

مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ ﴿١٦﴾

ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў бўлиб (ўлтирурлар).

56:17

يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ ﴿١٧﴾

Устларида эса мангу ёш (яъни, ҳеч қаримайдиган) болалар (қадаҳларни) айлантириб турурлар.

56:18

بِأَكۡوَابٖ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٖ مِّن مَّعِينٖ ﴿١٨﴾

Оқар чашмадан (майли) қадаҳларни, кўзаларни ва косаларни (айлантириб турурлар).

56:19

لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ ﴿١٩﴾

У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар.

56:20

وَفَٰكِهَةٖ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ ﴿٢٠﴾

Яна ўзлари танлаб оладиган мева-чева;

56:21

وَلَحۡمِ طَيۡرٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ ﴿٢١﴾

Ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштлари ҳам (айлантириб турилур).

56:22

وَحُورٌ عِينٞ ﴿٢٢﴾

Яна (улар учун) оҳу кўз ҳурлар бордир.

56:23

كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ ﴿٢٣﴾

Худди яшириб қўйилган марварид мисол (оҳу кўз ҳурлар бордир).

56:24

جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ﴿٢٤﴾

(Бу) улар (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.

56:25

لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا تَأۡثِيمًا ﴿٢٥﴾

Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни эшитмаслар,

56:26

إِلَّا قِيلٗا سَلَٰمٗا سَلَٰمٗا ﴿٢٦﴾

фақат «Салом-салом», дейилганинигина (эшитурлар).

56:27

وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ ﴿٢٧﴾

Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!

56:28

فِي سِدۡرٖ مَّخۡضُودٖ ﴿٢٨﴾

(Улар) тикансиз бутазорларда.

56:29

وَطَلۡحٖ مَّنضُودٖ ﴿٢٩﴾

Тизилган бананзорларда.

56:30

وَظِلّٖ مَّمۡدُودٖ ﴿٣٠﴾

Ёйилган соя (ости)да.

56:31

وَمَآءٖ مَّسۡكُوبٖ ﴿٣١﴾

Оқизиб қўйилган сув (усти)да.

56:32

وَفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ ﴿٣٢﴾

Кўпдан-кўп (турли туман) мева-чева (ости)да.

56:33

لَّا مَقۡطُوعَةٖ وَلَا مَمۡنُوعَةٖ ﴿٣٣﴾

(У мевалар) тугаб қолмайди ва манъ ҳам этилмайди.

56:34

وَفُرُشٖ مَّرۡفُوعَةٍ ﴿٣٤﴾

Баланд кўтарилган кўрпачалар (усти)дадирлар.

56:35

إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ ﴿٣٥﴾

Дарвоқеъ, Биз уларни (оху кўз ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (яъни, улар онадан туғилмадилар, балки Аллоҳнинг қудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар).

56:36

فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا ﴿٣٦﴾

Сўнг (уларни ўнг томон эгалари учун) бокира қизлар қилиб қўйдик.

56:37

عُرُبًا أَتۡرَابٗا ﴿٣٧﴾

(Улар ёшда ҳам, ҳусну жамол ва қадду қоматда ҳам) бири-бирига тенг, эҳтиросли (ҳурлардир).

56:38

لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ ﴿٣٨﴾

(Уларни) ўнг томон эгалари учун (қилдик).

56:39

ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ ﴿٣٩﴾

(Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик,

56:40

وَثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ ﴿٤٠﴾

кейингилардан (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом умматларидан) ҳам кўпчилиқдир.

56:41

وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ ﴿٤١﴾

Чап томон эгалари... Чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!

56:42

فِي سَمُومٖ وَحَمِيمٖ ﴿٤٢﴾

(Улар дўзахдан тинимсиз эсиб турадиган, баданларни илма-тешик қилиб юборувчи) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида;

56:43

وَظِلّٖ مِّن يَحۡمُومٖ ﴿٤٣﴾

Bа қора тутундан иборат «соя» (ости)дадирлар.

56:44

لَّا بَارِدٖ وَلَا كَرِيمٍ ﴿٤٤﴾

(У «соя») на салқин, на фойдалидир.

56:45

إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ ﴿٤٥﴾

Дарвоқеъ, улар бундан илгари (яъни, ҳаёти дунёда хирсу ҳавасга муккадан кетган) боёнлар эдилар.

56:46

وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ ﴿٤٦﴾

Улар улуғ гуноҳ (яъни, ширк) устида оёқ тираб турар эдилар.

56:47

وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ ﴿٤٧﴾

Ва: «Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилгувчимизми,

56:48

أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ ﴿٤٨﴾

аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!», деб (масхара қилар) эдилар.

56:49

قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ ﴿٤٩﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сиз уларга) айтинг: «Албатта аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам

56:50

لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ ﴿٥٠﴾

Маълум Кундаги белгиланган вақтга шак-шубҳасиз, тўплангувчидирлар.

56:51

ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ ﴿٥١﴾

Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар,

56:52

لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٖ مِّن زَقُّومٖ ﴿٥٢﴾

Шак-шубҳасиз, (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи

56:53

فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ ﴿٥٣﴾

— ундан қоринларингизни тўлдиргувчидирсизлар.

56:54

فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ ﴿٥٤﴾

Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам)

56:55

فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ ﴿٥٥﴾

— Ташна-тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар!

56:56

هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ ﴿٥٦﴾

Мана шу уларнинг жазо (Қиёмат) Кунидаги «зиёфатларидир»!

56:57

نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ ﴿٥٧﴾

(Эй инсонлар), сизларни Биз Ўзимиз яратдик-ку! Энди сизлар (Охиратда яна қайта яратишга қодир эканлигимизни) тасдиқ этмайсизларми?!

56:58

أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ ﴿٥٨﴾

Сизлар (хотинларингизнинг бачадонига) тўкадиган маний-уруғ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

56:59

ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ ﴿٥٩﴾

Уни сизлар (комил инсон қилиб) яратурмисизлар ёки Биз яратгувчимизми?!

56:60

نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ ﴿٦٠﴾

Сизларнинг ўртангиздаги ўлимни ҳам Биз белгилаб қўйгандирмиз (яъни, сизларга ҳаётни ҳам, ўлимни ҳам Биз берурмиз) ва Биз ожиз эмасдирмиз.

56:61

عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ ﴿٦١﴾

(Сизларни вафот топдириб, ўрнингларга) сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз билмайдиган ҳолат-суратда қайта пайдо қилишга ҳам (ожиз эмасдирмиз).

56:62

وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ ﴿٦٢﴾

Дарвоқеъ, сизлар дастлабки пайдо бўлишларингиз (қандай бўлгани)ни билдинглар-ку! Бас, эслатма-ибрат олмайсизларми?!

56:63

أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ ﴿٦٣﴾

Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

56:64

ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّـٰرِعُونَ ﴿٦٤﴾

Уни сизлар ундириб-ўстирурмисизлар ёки Биз ундиргувчимизми?!

56:65

لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمٗا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ ﴿٦٥﴾

Агар Биз хоҳласак, албатта уни қуруқ чўп қилиб қўйган бўлур эдик, бас, сизлар ажабланган ҳолларингизда:

56:66

إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ ﴿٦٦﴾

«Шак-шубҳасиз, бизлар зиён кўргувчилармиз.

56:67

بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ ﴿٦٧﴾

Йўқ, бизлар (барча ризқу рўздан) маҳрум бўлгувчилармиз», (деб надомат қилиб қолган бўлур эдингазлар).

56:68

أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ ﴿٦٨﴾

Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

56:69

ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ ﴿٦٩﴾

Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?!

56:70

لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجٗا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ ﴿٧٠﴾

Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!

56:71

أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ ﴿٧١﴾

Сизлар ёқадиган ўт-олов ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

56:72

ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ ﴿٧٢﴾

Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингларми ёки Биз пайдо қилгувчимизми?!

56:73

نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةٗ وَمَتَٰعٗا لِّلۡمُقۡوِينَ ﴿٧٣﴾

Биз уни (жаҳаннам ўтидан) бир эслатма ва (саҳроларда юрадиган) мусофир-йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик.

56:74

فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ ﴿٧٤﴾

Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг!

56:75

۞فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ ﴿٧٥﴾

Мен юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурманки,

56:76

وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٞ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ ﴿٧٦﴾

— Ҳолбуки, бу (қасам) агар билсангизлар, шак-шубҳасиз, улуғ-катта қасамдир,

56:77

إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٞ كَرِيمٞ ﴿٧٧﴾

— албатта у Улуғ Қуръондир!

56:78

فِي كِتَٰبٖ مَّكۡنُونٖ ﴿٧٨﴾

(Қуръон сеҳр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги Улуғ Қуръондир).

56:79

لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ ﴿٧٩﴾

Уни фақат таҳоратли — пок кишиларгина ушларлар.

56:80

تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴿٨٠﴾

(У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир.

56:81

أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ ﴿٨١﴾

Бас, (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни, сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?!

56:82

وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ ﴿٨٢﴾

Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!

56:83

فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ ﴿٨٣﴾

Бас, қачон (вафот қилаётган кишининг жони) халқумига етганида;

56:84

وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ ﴿٨٤﴾

— Ҳолбуки, ўша вақтда сизлар қараб турурсизлар;

56:85

وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ ﴿٨٥﴾

Ва Биз унга сизлардан кўра яқинроқ булурмиз, лекин сизлар (буни) курмайсизлар (билмайсизлар).

56:86

فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ ﴿٨٦﴾

Бас, агар сизлар эгасиз бўлсангизлар;

56:87

تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ﴿٨٧﴾

(Ва ўзларингизнинг: «Ҳеч қандай Эга — Парвардигор ҳам, қайта тирилиш ҳам йуқ», деган сўзларингизда) ростгўй булсангизлар ўша (жонни яна жасадга) қайтара олсангизлар эди! (Йуқ, ҳеч қачон қайтара олмассизлар).

56:88

فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ ﴿٨٨﴾

Энди агар ўша (вафот қилгувчи киши Аллоҳга) яқин қилинган (пешқадам)лардан булса,

56:89

فَرَوۡحٞ وَرَيۡحَانٞ وَجَنَّتُ نَعِيمٖ ﴿٨٩﴾

у ҳолда (унинг учун) роҳат-фароғат, гўзал ризқ ва ноз-неъматли жаннат бордир!

56:90

وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ ﴿٩٠﴾

Энди агар у ўнг томон эгаларидан бўлса,

56:91

فَسَلَٰمٞ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ ﴿٩١﴾

у ҳолда (эй саодатманд бандам), сенга ўнг томон эгаларидан салом бўлгай!

56:92

وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ ﴿٩٢﴾

Энди агар у (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлардан (яъни, чап томон эгаларидан) бўлса,

56:93

فَنُزُلٞ مِّنۡ حَمِيمٖ ﴿٩٣﴾

у ҳолда қайноқ сувдан иборат «зиёфат»,

56:94

وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ ﴿٩٤﴾

ва дўзахга киритилиш бордир!

56:95

إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ ﴿٩٥﴾

Шак-шубҳасиз, (ушбу сурада зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир!

56:96

فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ ﴿٩٦﴾

Бас, улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг!