عُذۡرًا أَوۡ نُذۡرًا ﴿٦﴾
(мўмин бандаларни) узр-мағфират қилиш учун ё (кофирларни Охират азобидан) огоҳлантириш учун (ваҳий олиб тушадиган фаришта)ларга (яъни, юқорида мазкур бўлган барча нарсаларга) қасамки,
113 Oyat · Mavzular · uz
عُذۡرًا أَوۡ نُذۡرًا ﴿٦﴾
(мўмин бандаларни) узр-мағфират қилиш учун ё (кофирларни Охират азобидан) огоҳлантириш учун (ваҳий олиб тушадиган фаришта)ларга (яъни, юқорида мазкур бўлган барча нарсаларга) қасамки,
يَوۡمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلۡمَلَـٰٓئِكَةُ صَفّٗاۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَقَالَ صَوَابٗا ﴿٣٨﴾
Руҳ (Жаброил) ва (барча) фаришталар саф тортиб турадиган Кунда улар сўзлай олмаслар, фақат У Меҳрибон зот изн берган кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур.
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ ﴿١٩﴾
Шак-шубҳасиз, у (Қуръон) бир улуғ элчининг (яъни, Жаброил фариштанинг Аллоҳ таоло томонидан келтирган) сўзидир.
ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي ٱلۡعَرۡشِ مَكِينٖ ﴿٢٠﴾
У қувватли, Аршнинг соҳиби (бўлмиш Аллоҳ) наздида макон-мартабали,
مُّطَاعٖ ثَمَّ أَمِينٖ ﴿٢١﴾
У жойда (яъни, осмонларда фаришталар томонидан) итоат этилгувчи, ишончли (элчининг Аллоҳ таоло томонидан келтирган сўзидир).
كَلَّآۖ إِذَا دُكَّتِ ٱلۡأَرۡضُ دَكّٗا دَكّٗا ﴿٢١﴾
Йўқ, (бундай кирдикорларингиздан қайтингиз)! Қачон Ер (зилзилага тушиб, барча нарса) чилпарчин қилинганда;
وَجَآءَ رَبُّكَ وَٱلۡمَلَكُ صَفّٗا صَفّٗا ﴿٢٢﴾
Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда;
وَجِاْيٓءَ يَوۡمَئِذِۭ بِجَهَنَّمَۚ يَوۡمَئِذٖ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ وَأَنَّىٰ لَهُ ٱلذِّكۡرَىٰ ﴿٢٣﴾
(Кофирлар кўришлари учун) ўша Кунда жаҳаннамни ҳам (яқин) келтириб қўйилганда — ана ўша Кунда инсон (бу кўрганларидан) эслатма-ибрат олур! (Аммо у Кунда) бу эслатма-ибратнинг фойдаси) қаёқдан тегсин?!
إِنَّآ أَنزَلۡنَٰهُ فِي لَيۡلَةِ ٱلۡقَدۡرِ ﴿١﴾
Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ ﴿٢﴾
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз?
لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ خَيۡرٞ مِّنۡ أَلۡفِ شَهۡرٖ ﴿٣﴾
Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.
تَنَزَّلُ ٱلۡمَلَـٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ فِيهَا بِإِذۡنِ رَبِّهِم مِّن كُلِّ أَمۡرٖ ﴿٤﴾
У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар.
سَلَٰمٌ هِيَ حَتَّىٰ مَطۡلَعِ ٱلۡفَجۡرِ ﴿٥﴾
У (кеча) то тонг отгунича тинчлик-омонликдир.