وَمَآ أَمۡرُنَآ إِلَّا وَٰحِدَةٞ كَلَمۡحِۭ بِٱلۡبَصَرِ ﴿50﴾وَمَآ أَمۡرُنَآ إِلَّا وَٰحِدَةٞ كَلَمۡحِۭ بِٱلۡبَصَرِ
(Яратмоқчи бўлган ҳар бир нарсамиз учун) Бизнинг фармонимиз фақат биргина (яъни, «Бўл», деган) сўздир. (Бас, ўша нарса) кўз юмиб очгунча (йўқдан бор бўлур).
وَلَقَدۡ أَهۡلَكۡنَآ أَشۡيَاعَكُمۡ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ ﴿51﴾وَلَقَدۡ أَهۡلَكۡنَآ أَشۡيَاعَكُمۡ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ
Қасамки, Биз сизларнинг ўхшашларингизни ҳалок қилдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?
وَكُلُّ شَيۡءٖ فَعَلُوهُ فِي ٱلزُّبُرِ ﴿52﴾وَكُلُّ شَيۡءٖ فَعَلُوهُ فِي ٱلزُّبُرِ
Улар қилган ҳар бир нарса китобларда (номаи-аъмолларида) бордир.
وَكُلُّ صَغِيرٖ وَكَبِيرٖ مُّسۡتَطَرٌ ﴿53﴾وَكُلُّ صَغِيرٖ وَكَبِيرٖ مُّسۡتَطَرٌ
Ҳар бир кичик ва катта (амал Лавҳул-Маҳфузда) битилмишдир.
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّـٰتٖ وَنَهَرٖ ﴿54﴾إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّـٰتٖ وَنَهَرٖ
Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да
فِي مَقۡعَدِ صِدۡقٍ عِندَ مَلِيكٖ مُّقۡتَدِرِۭ ﴿55﴾فِي مَقۡعَدِ صِدۡقٍ عِندَ مَلِيكٖ مُّقۡتَدِرِۭ
Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар.
ٱلرَّحۡمَٰنُ ﴿1﴾ٱلرَّحۡمَٰنُ
Меҳрибон (Аллоҳ Муҳаммад пайғамбар ва унинг умматларига)
عَلَّمَ ٱلۡقُرۡءَانَ ﴿2﴾عَلَّمَ ٱلۡقُرۡءَانَ
Қуръонни таълим берди.
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ ﴿3﴾خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ
У зот инсонни яратди.
عَلَّمَهُ ٱلۡبَيَانَ ﴿4﴾عَلَّمَهُ ٱلۡبَيَانَ
Ва унга (дилидаги мақсадини баён эта олиши учун) баённи (нутқни) таълим берди.
ٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُ بِحُسۡبَانٖ ﴿5﴾ٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُ بِحُسۡبَانٖ
Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисоб-ўлчов билан (жорий бўлур).
وَٱلنَّجۡمُ وَٱلشَّجَرُ يَسۡجُدَانِ ﴿6﴾وَٱلنَّجۡمُ وَٱلشَّجَرُ يَسۡجُدَانِ
Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам (ёлғиз Аллоҳга) сажда қилур — бўйинсунур.
وَٱلسَّمَآءَ رَفَعَهَا وَوَضَعَ ٱلۡمِيزَانَ ﴿7﴾وَٱلسَّمَآءَ رَفَعَهَا وَوَضَعَ ٱلۡمِيزَانَ
У зот осмонни баланд қилиб қўйди ва мезон-тарозини ўрнатди.
أَلَّا تَطۡغَوۡاْ فِي ٱلۡمِيزَانِ ﴿8﴾أَلَّا تَطۡغَوۡاْ فِي ٱلۡمِيزَانِ
Сизлар тош-тарозида туғёнга тушмасликларингиз (яъни, ўзгаларга зулм қилмасликларингиз) учун (мезон-тарозини ўрнатди).
وَأَقِيمُواْ ٱلۡوَزۡنَ بِٱلۡقِسۡطِ وَلَا تُخۡسِرُواْ ٱلۡمِيزَانَ ﴿9﴾وَأَقِيمُواْ ٱلۡوَزۡنَ بِٱلۡقِسۡطِ وَلَا تُخۡسِرُواْ ٱلۡمِيزَانَ
(Эй инсонлар, ўзаро олди-берди муомалаларингизда) тўғри, адолат билан тортинглар ва тарозидан уриб қолманглар!
وَٱلۡأَرۡضَ وَضَعَهَا لِلۡأَنَامِ ﴿10﴾وَٱلۡأَرۡضَ وَضَعَهَا لِلۡأَنَامِ
Ерни У зот (жамийки) жонзотлар учун (яъни, улар жойлашиб, фойдаланишлари учун) паст-текис қилиб қўйди.
فِيهَا فَٰكِهَةٞ وَٱلنَّخۡلُ ذَاتُ ٱلۡأَكۡمَامِ ﴿11﴾فِيهَا فَٰكِهَةٞ وَٱلنَّخۡلُ ذَاتُ ٱلۡأَكۡمَامِ
Унда (турли-туман) мева-чева ва гулкосали хурмо дарахтлари бор.
وَٱلۡحَبُّ ذُو ٱلۡعَصۡفِ وَٱلرَّيۡحَانُ ﴿12﴾وَٱلۡحَبُّ ذُو ٱلۡعَصۡفِ وَٱلرَّيۡحَانُ
Яна сомонли дон-дун ва хушбўй (гуллар) бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿13﴾فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея (яъни, инкор қила) олурсизлар?!
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِن صَلۡصَٰلٖ كَٱلۡفَخَّارِ ﴿14﴾خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِن صَلۡصَٰلٖ كَٱلۡفَخَّارِ
У зот инсонни (яьни, Одам алайҳиссаломни) сопол каби қуриган қора лойдан яратди.
وَخَلَقَ ٱلۡجَآنَّ مِن مَّارِجٖ مِّن نَّارٖ ﴿15﴾وَخَلَقَ ٱلۡجَآنَّ مِن مَّارِجٖ مِّن نَّارٖ
Жинларни эса аланга-оловдан яратди.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿16﴾فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!