quranm◉

Mavzular · uz (Sahifa 10)

481 Oyat · Mavzular · uz

An-Naba 78:6

أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ مِهَٰدٗا ﴿٦﴾

Биз Ерни (барча жонзотлар маскан тутиб яшашлари учун) бир тўшак,

An-Naba 78:7

وَٱلۡجِبَالَ أَوۡتَادٗا ﴿٧﴾

тоғларни эса (ўша Ерни тутиб тургувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?!

An-Naba 78:8

وَخَلَقۡنَٰكُمۡ أَزۡوَٰجٗا ﴿٨﴾

Биз сизларни жуфт-жуфт қилиб яратдик.

An-Naba 78:9

وَجَعَلۡنَا نَوۡمَكُمۡ سُبَاتٗا ﴿٩﴾

Уйқуларингизни (баданларингиз ва асабларингиз учун) ором қилдик.

An-Naba 78:10

وَجَعَلۡنَا ٱلَّيۡلَ لِبَاسٗا ﴿١٠﴾

Кечани (ўз қоронғуси билан барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик.

An-Naba 78:11

وَجَعَلۡنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشٗا ﴿١١﴾

Кундузни эса тирикчилик (учун белгиланган вақт) қилдик.

An-Naba 78:12

وَبَنَيۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعٗا شِدَادٗا ﴿١٢﴾

Устларингизда етти (қават) пишиқ-мустаҳкам (осмонни) бино қилдик.

An-Naba 78:13

وَجَعَلۡنَا سِرَاجٗا وَهَّاجٗا ﴿١٣﴾

Ва доимо чарақлаб тургувчи чироқни (яъни, қуёшни пайдо) қилдик.

An-Naba 78:14

وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡمُعۡصِرَٰتِ مَآءٗ ثَجَّاجٗا ﴿١٤﴾

Яна Биз ўзидан ёмғирни сиқиб чиқаргувчи (булут)лардан мўл-кўл сув-ёмғир ёғдирдик.

An-Naba 78:15

لِّنُخۡرِجَ بِهِۦ حَبّٗا وَنَبَاتٗا ﴿١٥﴾

Ўша (ёмғир) ёрдамида дон ва набототни

An-Naba 78:16

وَجَنَّـٰتٍ أَلۡفَافًا ﴿١٦﴾

ҳамда (қалинлигидан дарахтлари) бир-бирига чирмашиб кетган боғларни ундириб чиқариш учун (мўл-кўл ёмғир ёғдирдик).

An-Naba 78:17

إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ كَانَ مِيقَٰتٗا ﴿١٧﴾

Албатта (ҳақ билан ботил, яхши билан ёмон) ажратиладиган Кун (ҳисоб-китоб учун) белгиланган вақт бўлди.

An-Naba 78:18

يَوۡمَ يُنفَخُ فِي ٱلصُّورِ فَتَأۡتُونَ أَفۡوَاجٗا ﴿١٨﴾

У Кунда Сур чалинур, бас, сизлар тўп-тўп бўлиб (маҳшаргоҳга) келурсизлар!

An-Naba 78:19

وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ أَبۡوَٰبٗا ﴿١٩﴾

Осмон ҳам очилиб, (фаришталар тушиб келадиган) эшикларга айланиб қолди!

An-Naba 78:20

وَسُيِّرَتِ ٱلۡجِبَالُ فَكَانَتۡ سَرَابًا ﴿٢٠﴾

Тоғлар ҳам (жойларидан) жилдирилиб, (осмонда учиб юрган) саробга айланиб қолди!

An-Naba 78:21

إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتۡ مِرۡصَادٗا ﴿٢١﴾

Албатта жаҳаннам (ўзига қулаб тушадиган кофирларга) кўз тутиб тургувчи бўлди.

Al-Inshiqaq 84:1

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتۡ ﴿١﴾

Осмон ёрилган вақт;

Al-Inshiqaq 84:2

وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ ﴿٢﴾

Ва у Парвардигори(нинг ёрилиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда;

Al-Inshiqaq 84:3

وَإِذَا ٱلۡأَرۡضُ مُدَّتۡ ﴿٣﴾

Ер ёйилган (теп-текис бўлган) вақт;

Al-Inshiqaq 84:4

وَأَلۡقَتۡ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتۡ ﴿٤﴾

Ва ўз ичидаги (жасадларни устига) чиқариб ташлаб, бўшаниб олган вақт;

Al-Inshiqaq 84:5

وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ ﴿٥﴾

Ва у Парвардигори(нинг ёйилиб, теп-текис бўлиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда (ана ўша Қиёмат Кунида ҳар бир инсон ўзи қилиб ўтган амалларига рўбарў бўлур)!

Al-Ghashiyah 88:17

أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى ٱلۡإِبِلِ كَيۡفَ خُلِقَتۡ ﴿١٧﴾

Ахир улар туянинг қандай яратилганига боқмайдиларми?

Al-Ghashiyah 88:18

وَإِلَى ٱلسَّمَآءِ كَيۡفَ رُفِعَتۡ ﴿١٨﴾

Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига;

Al-Ghashiyah 88:19

وَإِلَى ٱلۡجِبَالِ كَيۡفَ نُصِبَتۡ ﴿١٩﴾

Тоғларнинг қандай тикланганига;

Al-Ghashiyah 88:20

وَإِلَى ٱلۡأَرۡضِ كَيۡفَ سُطِحَتۡ ﴿٢٠﴾

Ва Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан боқмайдиларми?!)

Al-Ghashiyah 88:21

فَذَكِّرۡ إِنَّمَآ أَنتَ مُذَكِّرٞ ﴿٢١﴾

Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан, сиз фақат бир панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос.

Al-Ghashiyah 88:22

لَّسۡتَ عَلَيۡهِم بِمُصَيۡطِرٍ ﴿٢٢﴾

Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз.

Al-Ghashiyah 88:23

إِلَّا مَن تَوَلَّىٰ وَكَفَرَ ﴿٢٣﴾

Илло ким (бу панд-насиҳатдан) юз ўгириб, кофир бўлса;

Al-Ghashiyah 88:24

فَيُعَذِّبُهُ ٱللَّهُ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَكۡبَرَ ﴿٢٤﴾

У ҳолда Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблар!

Al-Ghashiyah 88:25

إِنَّ إِلَيۡنَآ إِيَابَهُمۡ ﴿٢٥﴾

Зеро, ёлғиз Ўзимизга қайтишлари бордир!

Al-Ghashiyah 88:26

ثُمَّ إِنَّ عَلَيۡنَا حِسَابَهُم ﴿٢٦﴾

Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш (жазо бериш) ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!

Mavzular