quranm◉

Hizb 60

Range
from 90:1 to 114:6
Surahs covered
Tarjima
213 Tarjima

◉

90:1

لَآ أُقۡسِمُ بِهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мана шу шаҳарга,

90:2

وَأَنتَ حِلُّۢ بِهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ ﴿2﴾

— Ҳолбуки сиз ҳам мана шу шаҳарда яшайсиз,

90:3

وَوَالِدٖ وَمَا وَلَدَ ﴿3﴾

— Ҳамда ота ва ундан бўлган болаларга (яъни, Одам алайҳиссалом ва унинг барча зурриётларига) қасамёд қилурманки.

90:4

لَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ فِي كَبَدٍ ﴿4﴾

Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик.

90:5

أَيَحۡسَبُ أَن لَّن يَقۡدِرَ عَلَيۡهِ أَحَدٞ ﴿5﴾

У ўзига ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ўйларми?!

90:6

يَقُولُ أَهۡلَكۡتُ مَالٗا لُّبَدًا ﴿6﴾

У (мақтаниб): «Жуда кўп мол-дунёни (сарфлаб) йўқ қилдим», дер.

90:7

أَيَحۡسَبُ أَن لَّمۡ يَرَهُۥٓ أَحَدٌ ﴿7﴾

У ўзини (риёкорлик билан мол-дунё совураётган пайтида) ҳеч ким кўрмаган, деб ўйларми?! (Йўқ, Аллоҳ таоло ҳар вақт, ҳар нарсани кўриб-билиб турур!)

90:8

أَلَمۡ نَجۡعَل لَّهُۥ عَيۡنَيۡنِ ﴿8﴾

Ахир Биз унга икки кўз,

90:9

وَلِسَانٗا وَشَفَتَيۡنِ ﴿9﴾

тил ва икки лаб (ато) қилмадикми?!

90:10

وَهَدَيۡنَٰهُ ٱلنَّجۡدَيۡنِ ﴿10﴾

Ва Биз уни икки баландликка (яъни, яхшилик ёки ёмонлик довонларини ошиб ўтишга) йўллаб қўйдик-ку!

90:11

فَلَا ٱقۡتَحَمَ ٱلۡعَقَبَةَ ﴿11﴾

Бас, у (мақтанчоқ кимса яхшилик) довонини ошиб ўтмади!

90:12

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡعَقَبَةُ ﴿12﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), довон (ошиши) нима эканини сиз қаердан билар эдингиз?

90:13

فَكُّ رَقَبَةٍ ﴿13﴾

(У бир қул) бўйнини (қулликдан) озод қилмоқ,

90:14

أَوۡ إِطۡعَٰمٞ فِي يَوۡمٖ ذِي مَسۡغَبَةٖ ﴿14﴾

Ёки очарчилик кунида таом бермоқдир.

90:15

يَتِيمٗا ذَا مَقۡرَبَةٍ ﴿15﴾

— Бирон қардош етимга;

90:16

أَوۡ مِسۡكِينٗا ذَا مَتۡرَبَةٖ ﴿16﴾

— Ё муҳтож бечора-мискинга (таом бермоқдир).

90:17

ثُمَّ كَانَ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلصَّبۡرِ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلۡمَرۡحَمَةِ ﴿17﴾

Сўнгра у (мақтанчоқ кимса) иймон келтирган ва бир-бирларига (тоат-ибодатини адо этишдаги машаққатларга) сабр-қаноат қилишни тавсия этган, бир-бирларига (Аллоҳнинг бандаларига) меҳр-мурувват кўргазишни тавсия этган зотлардан бўлмади!

90:18

أُوْلَـٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ ﴿18﴾

Ана ўша (яъни, юқоридаги фазилатларга эга бўлган) зотлар ўнг томон эгаларидир (яъни, Охират Кунида ишлари ўнгдан келгувчи саодатманд кишилардир).

90:19

وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِنَا هُمۡ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ ﴿19﴾

Бизнинг оятларимизга кофир бўлган кимсалар эса чап томон эгаларидир!

90:20

عَلَيۡهِمۡ نَارٞ مُّؤۡصَدَةُۢ ﴿20﴾

Уларнинг устида қопланиб қолгувчи олов-дўзах бўлур!

91:1

وَٱلشَّمۡسِ وَضُحَىٰهَا ﴿1﴾

Қуёш ва унинг ёғдусига қасам.

91:2

وَٱلۡقَمَرِ إِذَا تَلَىٰهَا ﴿2﴾

У (қуёш)нинг ортидан келган ойга қасам.

91:3

وَٱلنَّهَارِ إِذَا جَلَّىٰهَا ﴿3﴾

У (қуёшни оламга) ошкор қилган кундузга қасам.

91:4

وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَغۡشَىٰهَا ﴿4﴾

У (қуёшни ўз зулмати билан) ўраб-яширган кечага қасам.

91:5

وَٱلسَّمَآءِ وَمَا بَنَىٰهَا ﴿5﴾

Осмонга ва уни бино қилган Зотга қасам.

91:6

وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا طَحَىٰهَا ﴿6﴾

Ерга ва уни ёйиб-текис қилиб қўйган Зотга қасам.

91:7

وَنَفۡسٖ وَمَا سَوَّىٰهَا ﴿7﴾

Жонга ва уни расо қилиб-яратган,

91:8

فَأَلۡهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقۡوَىٰهَا ﴿8﴾

Унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб-ўргатиб қўйган Зотга қасамки,

91:9

قَدۡ أَفۡلَحَ مَن زَكَّىٰهَا ﴿9﴾

Дарҳақиқат, уни (яъни, ўз нафсини-жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди.

91:10

وَقَدۡ خَابَ مَن دَسَّىٰهَا ﴿10﴾

Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди.

91:11

كَذَّبَتۡ ثَمُودُ بِطَغۡوَىٰهَآ ﴿11﴾

Самуд (қабиласи) ҳаддан ошганлари сабабли (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилишди.

91:12

إِذِ ٱنۢبَعَثَ أَشۡقَىٰهَا ﴿12﴾

Эсланг, уларнинг энг бадбахтлари (туяни сўйиш учун) қўзғалганларида,

91:13

فَقَالَ لَهُمۡ رَسُولُ ٱللَّهِ نَاقَةَ ٱللَّهِ وَسُقۡيَٰهَا ﴿13﴾

Аллоҳнинг пайғамбари (Солиҳ алайҳиссалом) уларга: «Аллоҳнинг туяси(ни сўйиб юбориш)дан ва уни суғориш(га тўсиқ бўлиш)дан сақланинглар!», деди.

91:14

فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمۡدَمَ عَلَيۡهِمۡ رَبُّهُم بِذَنۢبِهِمۡ فَسَوَّىٰهَا ﴿14﴾

Бас, улар (Пайғамбарни) ёлғончи қилишиб, у (туя)ни сўйиб юборган эдилар, Парвардигорлари ўзларининг гуноҳлари сабабли устларига қирғин юбориб, уни (қирғинни барчаларига) баробар қилди.

91:15

وَلَا يَخَافُ عُقۡبَٰهَا ﴿15﴾

(Зотан, Аллоҳ таоло бу ишининг) оқибатидан қўрқмас!

92:1

وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَغۡشَىٰ ﴿1﴾

(Борлиқни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кечага қасам;

92:2

وَٱلنَّهَارِ إِذَا تَجَلَّىٰ ﴿2﴾

Ёришиб-кўринган кундузга қасам;

92:3

وَمَا خَلَقَ ٱلذَّكَرَ وَٱلۡأُنثَىٰٓ ﴿3﴾

Эркак ва аёлни яратган зотга қасамки,

92:4

إِنَّ سَعۡيَكُمۡ لَشَتَّىٰ ﴿4﴾

Шак-шубҳасиз, сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз хилма-хилдир.

92:5

فَأَمَّا مَنۡ أَعۡطَىٰ وَٱتَّقَىٰ ﴿5﴾

Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса;

92:6

وَصَدَّقَ بِٱلۡحُسۡنَىٰ ﴿6﴾

Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, жаннат бор эканини) тасдиқ этса;

92:7

فَسَنُيَسِّرُهُۥ لِلۡيُسۡرَىٰ ﴿7﴾

Бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз.

92:8

وَأَمَّا مَنۢ بَخِلَ وَٱسۡتَغۡنَىٰ ﴿8﴾

Энди ким (Аллоҳ йўлида хайр-саховат кўрсатишдан) бахиллик қилса ва (ўзини Аллоҳ ҳузуридаги ажр-мукофотлардан) беҳожат билса;

92:9

وَكَذَّبَ بِٱلۡحُسۡنَىٰ ﴿9﴾

Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса;

92:10

فَسَنُيَسِّرُهُۥ لِلۡعُسۡرَىٰ ﴿10﴾

Бас, Биз уни (дунё ва Охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга «муяссар» қилурмиз!

92:11

وَمَا يُغۡنِي عَنۡهُ مَالُهُۥٓ إِذَا تَرَدَّىٰٓ ﴿11﴾

Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси унга фойда бермас!

92:12

إِنَّ عَلَيۡنَا لَلۡهُدَىٰ ﴿12﴾

Шак-шубҳасиз, ҳидоят (яъни, инсонларни Тўғри Йўлга йўллаш) ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир.

92:13

وَإِنَّ لَنَا لَلۡأٓخِرَةَ وَٱلۡأُولَىٰ ﴿13﴾

Шак-шубҳасиз, Охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Бизникидир.

92:14

فَأَنذَرۡتُكُمۡ نَارٗا تَلَظَّىٰ ﴿14﴾

Бас, (эй инсонлар), Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан — дўзахдан огоҳлантирдим.

92:15

لَا يَصۡلَىٰهَآ إِلَّا ٱلۡأَشۡقَى ﴿15﴾

Унга фақат бадбахт кимсагина кирур!

92:16

ٱلَّذِي كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ ﴿16﴾

(Ҳақни) ёлғон деган ва (иймон-эътиқоддан) юз ўгирган (бадбахт кимсагина кирур!)

92:17

وَسَيُجَنَّبُهَا ٱلۡأَتۡقَى ﴿17﴾

Тақводор зот у (дўзах)дан йироқ қилинур.

92:18

ٱلَّذِي يُؤۡتِي مَالَهُۥ يَتَزَكَّىٰ ﴿18﴾

Ўзи поқдомон бўлиб, мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган (тақводор зот ундан йироқ қилинур).

92:19

وَمَا لِأَحَدٍ عِندَهُۥ مِن نِّعۡمَةٖ تُجۡزَىٰٓ ﴿19﴾

У (тақводор зот) ҳузурида — зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. (Яъни, у бирон кимсанинг ўзига ўтказиб қўйган яхшилигини қайтариш учун хайр-саховат кўрсатмайди).

92:20

إِلَّا ٱبۡتِغَآءَ وَجۡهِ رَبِّهِ ٱلۡأَعۡلَىٰ ﴿20﴾

У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг Юзини — ризолигини истаб (мол-давлатини сарф қилур).

92:21

وَلَسَوۡفَ يَرۡضَىٰ ﴿21﴾

Ва яқинда (Парвардигори унга ато этадиган мукофот — жаннат неъматларидан) рози бўлур.

93:1

وَٱلضُّحَىٰ ﴿1﴾

Чошгоҳ вақтига қасам.

93:2

وَٱلَّيۡلِ إِذَا سَجَىٰ ﴿2﴾

(Ўз зулмати билан чор-атрофни) қоплаб-ўраб олган кечага қасамки,

93:3

مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ ﴿3﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқдир.

93:4

وَلَلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ لَّكَ مِنَ ٱلۡأُولَىٰ ﴿4﴾

Албатта Охират сиз учун дунёдан яхшироқдир.

93:5

وَلَسَوۡفَ يُعۡطِيكَ رَبُّكَ فَتَرۡضَىٰٓ ﴿5﴾

Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз.

93:6

أَلَمۡ يَجِدۡكَ يَتِيمٗا فَـَٔاوَىٰ ﴿6﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Парвардигорингиз) сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими?

93:7

وَوَجَدَكَ ضَآلّٗا فَهَدَىٰ ﴿7﴾

У зот сизни гумроҳ-ғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйди-ку!

93:8

وَوَجَدَكَ عَآئِلٗا فَأَغۡنَىٰ ﴿8﴾

У зот сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди-ку!

93:9

فَأَمَّا ٱلۡيَتِيمَ فَلَا تَقۡهَرۡ ﴿9﴾

Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!

93:10

وَأَمَّا ٱلسَّآئِلَ فَلَا تَنۡهَرۡ ﴿10﴾

Сўровчи гадони эса (бирон нарса бермасдан) ҳайдаманг!

93:11

وَأَمَّا بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثۡ ﴿11﴾

Парвардигорингознинг (сизга ато этган пайғамбарлик ва бошқа барча) неъмати ҳақида (кишиларга доимо) сўзланг!

94:1

أَلَمۡ نَشۡرَحۡ لَكَ صَدۡرَكَ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сизнинг қалбингизни (иймон ва Қуръон нури билан) кенг-мунаввар қилиб қўймадикми?

94:2

وَوَضَعۡنَا عَنكَ وِزۡرَكَ ﴿2﴾

Ва Биз сиздан юкингизни олиб қўйдик.

94:3

ٱلَّذِيٓ أَنقَضَ ظَهۡرَكَ ﴿3﴾

У елкангизни эзиб турган оғир (юкингизни олиб қўйдик).

94:4

وَرَفَعۡنَا لَكَ ذِكۡرَكَ ﴿4﴾

Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни, мартабангизни) баланд қилиб қўйдик.

94:5

فَإِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ يُسۡرًا ﴿5﴾

Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.

94:6

إِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ يُسۡرٗا ﴿6﴾

Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.

94:7

فَإِذَا فَرَغۡتَ فَٱنصَبۡ ﴿7﴾

Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон сиз (кишиларни Ҳақ йўлга даъват қилишдан ва бошқа дунёвий ҳожатлардан — ишлардан) фориғ бўлсангиз (ўрнингиздан) туринг.

94:8

وَإِلَىٰ رَبِّكَ فَٱرۡغَب ﴿8﴾

Ва ёлғиз Парвардигорингизга юзингизни буринг!

95:1

وَٱلتِّينِ وَٱلزَّيۡتُونِ ﴿1﴾

Анжирга қасам, зайтунга қасам;

95:2

وَطُورِ سِينِينَ ﴿2﴾

(Аллоҳ таоло Мусо пайғамбар билан бевосита сўзлашган) Сино тоғига қасам;

95:3

وَهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ ٱلۡأَمِينِ ﴿3﴾

Мана шу тинч-осойишта шаҳар (Маккаи Мукаррама)га қасамки;

95:4

لَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ فِيٓ أَحۡسَنِ تَقۡوِيمٖ ﴿4﴾

Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик.

95:5

ثُمَّ رَدَدۡنَٰهُ أَسۡفَلَ سَٰفِلِينَ ﴿5﴾

Сўнгра (у Биз ато этган шундай гўзал сурат ва мукаммал хилқатнинг шукрини қилмасдан, куфру туғён йўлига кетгач), уни асфала-софилинга (яъни, энг тубан дўзахга) қайтардик.

95:6

إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَٰتِ فَلَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونٖ ﴿6﴾

Фақат (қай) бир зотлар иймон келтирсалар ва яхши амаллар қилсалар, ана ўшалар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.

95:7

فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعۡدُ بِٱلدِّينِ ﴿7﴾

Бас, (эй инсон), энди (яъни, Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодир Зот эканлигини билганингдан сўнг) нима сени (Қиёмат Кунида бандаларнинг қилиб ўтган амалларига бериладиган) жазони ёлғон дейишга мажбур қилур?!

95:8

أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِأَحۡكَمِ ٱلۡحَٰكِمِينَ ﴿8﴾

Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?! (Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида энг одил ҳукм қилгувчидир).

96:1

ٱقۡرَأۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلَّذِي خَلَقَ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парпардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг!

96:2

خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِنۡ عَلَقٍ ﴿2﴾

У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир).

96:3

ٱقۡرَأۡ وَرَبُّكَ ٱلۡأَكۡرَمُ ﴿3﴾

Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта карамли Зотдир.

96:4

ٱلَّذِي عَلَّمَ بِٱلۡقَلَمِ ﴿4﴾

У (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган Зотдир.

96:5

عَلَّمَ ٱلۡإِنسَٰنَ مَا لَمۡ يَعۡلَمۡ ﴿5﴾

У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди.

96:6

كَلَّآ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَيَطۡغَىٰٓ ﴿6﴾

Дарҳақиқат, (кофир) инсон албатта туғёнга тушар — ҳаддидан ошар.

96:7

أَن رَّءَاهُ ٱسۡتَغۡنَىٰٓ ﴿7﴾

Ўзини бой-беҳожат кўргач, (албатта туғёнга тушар).

96:8

إِنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلرُّجۡعَىٰٓ ﴿8﴾

(Эй инсон), албатта ёлғиз Парвардигорингга қайтишинг бордир! (Ўшанда бу туғёнларинг учун ҳисоб-китоб қилиниб, жазоланишинг аниқдир)!

96:9

أَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي يَنۡهَىٰ ﴿9﴾

(Эй инсон), тўсувчи кимсани кўрдингми?!

96:10

عَبۡدًا إِذَا صَلَّىٰٓ ﴿10﴾

Бир бандани (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни) (намозидан тўсадиган кимсани кўрдингми?!)

96:11

أَرَءَيۡتَ إِن كَانَ عَلَى ٱلۡهُدَىٰٓ ﴿11﴾

Хабар бергин-чи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри Йўлда бўлса,

96:12

أَوۡ أَمَرَ بِٱلتَّقۡوَىٰٓ ﴿12﴾

Ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса, (уни намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми)?

96:13

أَرَءَيۡتَ إِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰٓ ﴿13﴾

Хабар бергин-чи, агар у (намоздан тўсгувчи кимса Аллоҳнинг китобини) ёлғон деса ва (у Китобга иймон келтиришдан) юз ўгирса,

96:14

أَلَمۡ يَعۡلَم بِأَنَّ ٱللَّهَ يَرَىٰ ﴿14﴾

албатта Аллоҳ (унинг барча қилмишларини) кўриб туришини билмасми?!

96:15

كَلَّا لَئِن لَّمۡ يَنتَهِ لَنَسۡفَعَۢا بِٱلنَّاصِيَةِ ﴿15﴾

Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, албатта Биз унинг пешона сочидан тутармиз,

96:16

نَاصِيَةٖ كَٰذِبَةٍ خَاطِئَةٖ ﴿16﴾

— ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармиз-да, (жаҳаннамга отурмиз)!

96:17

فَلۡيَدۡعُ نَادِيَهُۥ ﴿17﴾

Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин!

96:18

سَنَدۡعُ ٱلزَّبَانِيَةَ ﴿18﴾

Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз!

96:19

كَلَّا لَا تُطِعۡهُ وَٱسۡجُدۡۤ وَٱقۡتَرِب۩ ﴿19﴾

Йўқ! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз унга итоат этманг ва (ёлғиз) Аллоҳга сажда-ибодат қилиб, (У зотга) яқин бўлинг!

97:1

إِنَّآ أَنزَلۡنَٰهُ فِي لَيۡلَةِ ٱلۡقَدۡرِ ﴿1﴾

Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.

97:2

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ ﴿2﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз?

97:3

لَيۡلَةُ ٱلۡقَدۡرِ خَيۡرٞ مِّنۡ أَلۡفِ شَهۡرٖ ﴿3﴾

Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.

97:4

تَنَزَّلُ ٱلۡمَلَـٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ فِيهَا بِإِذۡنِ رَبِّهِم مِّن كُلِّ أَمۡرٖ ﴿4﴾

У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар.

97:5

سَلَٰمٌ هِيَ حَتَّىٰ مَطۡلَعِ ٱلۡفَجۡرِ ﴿5﴾

У (кеча) то тонг отгунича тинчлик-омонликдир.

98:1

لَمۡ يَكُنِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ وَٱلۡمُشۡرِكِينَ مُنفَكِّينَ حَتَّىٰ تَأۡتِيَهُمُ ٱلۡبَيِّنَةُ ﴿1﴾

Аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ ҳужжат келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар.

98:2

رَسُولٞ مِّنَ ٱللَّهِ يَتۡلُواْ صُحُفٗا مُّطَهَّرَةٗ ﴿2﴾

(У очиқ ҳужжат) Аллоҳ томонидан (юборилган) бир пайғамбар (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом бўлиб, уларга) покиза саҳифаларни (яъни, Қуръонни) тиловат қилур.

98:3

فِيهَا كُتُبٞ قَيِّمَةٞ ﴿3﴾

У (Қуръонда) энг тўғри ёзувлар — ҳукмлар бордир.

98:4

وَمَا تَفَرَّقَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَةُ ﴿4﴾

Китоб ато этилган кимсалар фақат уларга очиқ ҳужжат — пайғамбар келганидан кейингина бўлиниб кетдилар (яъни, айримлари ўша ўзлари кутган пайғамбарга иймон келтирдилар, айримлари эса унга кофир бўлдилар)!

98:5

وَمَآ أُمِرُوٓاْ إِلَّا لِيَعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ حُنَفَآءَ وَيُقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤۡتُواْ ٱلزَّكَوٰةَۚ وَذَٰلِكَ دِينُ ٱلۡقَيِّمَةِ ﴿5﴾

Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис қилган, Тўғри Йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу Тўғри (Йўлдаги миллатнинг) динидир.

98:6

إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ وَٱلۡمُشۡرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَٰلِدِينَ فِيهَآۚ أُوْلَـٰٓئِكَ هُمۡ شَرُّ ٱلۡبَرِيَّةِ ﴿6﴾

Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар.

98:7

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَٰتِ أُوْلَـٰٓئِكَ هُمۡ خَيۡرُ ٱلۡبَرِيَّةِ ﴿7﴾

Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар — ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг энг яхшисидирлар.

98:8

جَزَآؤُهُمۡ عِندَ رَبِّهِمۡ جَنَّـٰتُ عَدۡنٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۖ رَّضِيَ ٱللَّهُ عَنۡهُمۡ وَرَضُواْ عَنۡهُۚ ذَٰلِكَ لِمَنۡ خَشِيَ رَبَّهُۥ ﴿8﴾

Парвардигорлари ҳузуридаги уларнинг жазо-мукофотлари — остидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатлардир. Улар ўша жойда абадул-абад қолгувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам (Аллоҳдан) рози бўлдилар. Бу (мукофот) Парвардигоридан қўрққан киши учундир.

99:1

إِذَا زُلۡزِلَتِ ٱلۡأَرۡضُ زِلۡزَالَهَا ﴿1﴾

Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида;

99:2

وَأَخۡرَجَتِ ٱلۡأَرۡضُ أَثۡقَالَهَا ﴿2﴾

Ва Ер (ўз бағридаги хазинаю-дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат) «юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида;

99:3

وَقَالَ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا لَهَا ﴿3﴾

Ва (ҳаётлик пайтида қайта тирилишни инкор қилгувчи бўлган) инсон (қайта тирилганидан даҳшатга тушиб: «Ерга) нима бўлди ўзи?», деб қолганида;

99:4

يَوۡمَئِذٖ تُحَدِّثُ أَخۡبَارَهَا ﴿4﴾

Ана ўша Кунда Ер ўз хабарларини сўзлар!

99:5

بِأَنَّ رَبَّكَ أَوۡحَىٰ لَهَا ﴿5﴾

Парвардигорингиз унга ваҳий қил(иб, сўзлашга буюр)гани сабабли (ўз хабарларини сўзлар!)

99:6

يَوۡمَئِذٖ يَصۡدُرُ ٱلنَّاسُ أَشۡتَاتٗا لِّيُرَوۡاْ أَعۡمَٰلَهُمۡ ﴿6﴾

Ўша Кунда одамлар, уларга (қилиб ўтган амаллари)нинг жазо ёки мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!

99:7

فَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَيۡرٗا يَرَهُۥ ﴿7﴾

Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур.

99:8

وَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ شَرّٗا يَرَهُۥ ﴿8﴾

Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!

100:1

وَٱلۡعَٰدِيَٰتِ ضَبۡحٗا ﴿1﴾

(Аллоҳ йўлида) харсиллаб чопадиган (от)ларга қасам;

100:2

فَٱلۡمُورِيَٰتِ قَدۡحٗا ﴿2﴾

(Чопган пайтида туёқларидан) чақмоқлар чақадиган (от)ларга қасам;

100:3

فَٱلۡمُغِيرَٰتِ صُبۡحٗا ﴿3﴾

Тонг пайтида (ёв устига) бостириб борадиган (от)ларга қасам;

100:4

فَأَثَرۡنَ بِهِۦ نَقۡعٗا ﴿4﴾

Бас, ўшанда чанг-тўзон кўтариб;

100:5

فَوَسَطۡنَ بِهِۦ جَمۡعًا ﴿5﴾

Шу (чанг-тўзон) билан (душман) жамоасининг ўртасига кириб келадиган (от)ларга қасамки;

100:6

إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لِرَبِّهِۦ لَكَنُودٞ ﴿6﴾

Шак-шубҳасиз, (кофир) инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га кўрнамаклик қилгувчидир.

100:7

وَإِنَّهُۥ عَلَىٰ ذَٰلِكَ لَشَهِيدٞ ﴿7﴾

Ва шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукурлигига) гувоҳдир.

100:8

وَإِنَّهُۥ لِحُبِّ ٱلۡخَيۡرِ لَشَدِيدٌ ﴿8﴾

Ва шак-шубҳасиз, у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилгувчи)дир.

100:9

أَفَلَا يَعۡلَمُ إِذَا بُعۡثِرَ مَا فِي ٱلۡقُبُورِ ﴿9﴾

Ахир у билмасмики, (Қиёмат қойим бўлиб), қабрларнинг ичидаги нарсалар (жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига) чиқарилганида;

100:10

وَحُصِّلَ مَا فِي ٱلصُّدُورِ ﴿10﴾

Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида;

100:11

إِنَّ رَبَّهُم بِهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّخَبِيرُۢ ﴿11﴾

Ана ўша Кунда шак-шубҳасиз, Парвардигорлари улардан (яъни, барча халойиқнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан) огоҳ-хабардор-ку!

101:1

ٱلۡقَارِعَةُ ﴿1﴾

(Ўз даҳшатлари билан кишилар қалбини) қаттиқ қоққувчи (Қиёмат)!

101:2

مَا ٱلۡقَارِعَةُ ﴿2﴾

У қаттиқ қоққувчи недур?!

101:3

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡقَارِعَةُ ﴿3﴾

(Эй инсон), қаттиқ қоққувчи (Қиёмат) нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!

101:4

يَوۡمَ يَكُونُ ٱلنَّاسُ كَٱلۡفَرَاشِ ٱلۡمَبۡثُوثِ ﴿4﴾

У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар! (Яъни, қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар)!

101:5

وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٱلۡمَنفُوشِ ﴿5﴾

Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб юрадиган) бўлиб қолур!

101:6

فَأَمَّا مَن ثَقُلَتۡ مَوَٰزِينُهُۥ ﴿6﴾

Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса,

101:7

فَهُوَ فِي عِيشَةٖ رَّاضِيَةٖ ﴿7﴾

Яна ўша (ҳар бир инсон) рози бўладиган — орзу қиладиган ҳаётда бўлур.

101:8

وَأَمَّا مَنۡ خَفَّتۡ مَوَٰزِينُهُۥ ﴿8﴾

Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса,

101:9

فَأُمُّهُۥ هَاوِيَةٞ ﴿9﴾

Унинг жойи «жарлик»дир!

101:10

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا هِيَهۡ ﴿10﴾

Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?!

101:11

نَارٌ حَامِيَةُۢ ﴿11﴾

(У) қизиган дўзахдир!

102:1

أَلۡهَىٰكُمُ ٱلتَّكَاثُرُ ﴿1﴾

(Эй инсонлар), сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!

102:2

حَتَّىٰ زُرۡتُمُ ٱلۡمَقَابِرَ ﴿2﴾

Сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга киргунларингизча сизларни мол-дунё тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!)

102:3

كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ ﴿3﴾

Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар!

102:4

ثُمَّ كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ ﴿4﴾

Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар.

102:5

كَلَّا لَوۡ تَعۡلَمُونَ عِلۡمَ ٱلۡيَقِينِ ﴿5﴾

Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди, (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)!

102:6

لَتَرَوُنَّ ٱلۡجَحِيمَ ﴿6﴾

Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар!

102:7

ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيۡنَ ٱلۡيَقِينِ ﴿7﴾

Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар!

102:8

ثُمَّ لَتُسۡـَٔلُنَّ يَوۡمَئِذٍ عَنِ ٱلنَّعِيمِ ﴿8﴾

Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.

103:1

وَٱلۡعَصۡرِ ﴿1﴾

Аср (вақти)га қасамки,

103:2

إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَفِي خُسۡرٍ ﴿2﴾

(Барча) инсон зиён-бахтсизликдадир.

103:3

إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَٰتِ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلۡحَقِّ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلصَّبۡرِ ﴿3﴾

Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар).

104:1

وَيۡلٞ لِّكُلِّ هُمَزَةٖ لُّمَزَةٍ ﴿1﴾

Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай.

104:2

ٱلَّذِي جَمَعَ مَالٗا وَعَدَّدَهُۥ ﴿2﴾

У (фақат) мол тўплаган ва ўша (мол-дунё)ни ҳисоб-китоб қилиб (бирон савобли ишга сарфламасдан) юрган кимсадир.

104:3

يَحۡسَبُ أَنَّ مَالَهُۥٓ أَخۡلَدَهُۥ ﴿3﴾

У (топган) мол-дунёси ўзини мангу (ўлмайдиган) қилиб қўйган, (деб ўйлаб юрган кимсадир).

104:4

كَلَّاۖ لَيُنۢبَذَنَّ فِي ٱلۡحُطَمَةِ ﴿4﴾

Йўқ, (унинг бу ҳисоб-китоби бекордир)! Қасамки, албатта у чилпарчин қилгувчи (дўзах)га ташланур!

104:5

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡحُطَمَةُ ﴿5﴾

(Эй инсон), чилпарчин қилгувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!

104:6

نَارُ ٱللَّهِ ٱلۡمُوقَدَةُ ﴿6﴾

(У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки,

104:7

ٱلَّتِي تَطَّلِعُ عَلَى ٱلۡأَفۡـِٔدَةِ ﴿7﴾

(ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур!

104:8

إِنَّهَا عَلَيۡهِم مُّؤۡصَدَةٞ ﴿8﴾

Албатта (у олов) уларнинг (кофирларнинг) устида қопланиб қолгувчидир (яъни, на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво қилур)!

104:9

فِي عَمَدٖ مُّمَدَّدَةِۭ ﴿9﴾

(У кофирлар жаҳаннамда) узундан-узун устунларга (занжирлар билан) боғлаб қўйилган ҳолларида (бўлурлар).

105:1

أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصۡحَٰبِ ٱلۡفِيلِ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?

105:2

أَلَمۡ يَجۡعَلۡ كَيۡدَهُمۡ فِي تَضۡلِيلٖ ﴿2﴾

У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини баробод қилмадими?

105:3

وَأَرۡسَلَ عَلَيۡهِمۡ طَيۡرًا أَبَابِيلَ ﴿3﴾

У зот уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбориб,

105:4

تَرۡمِيهِم بِحِجَارَةٖ مِّن سِجِّيلٖ ﴿4﴾

Уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган (қушларни юбориб),

105:5

فَجَعَلَهُمۡ كَعَصۡفٖ مَّأۡكُولِۭ ﴿5﴾

Уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!

106:1

لِإِيلَٰفِ قُرَيۡشٍ ﴿1﴾

Қурайшга осон қилиб қўйилгани

106:2

إِۦلَٰفِهِمۡ رِحۡلَةَ ٱلشِّتَآءِ وَٱلصَّيۡفِ ﴿2﴾

— уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина;

106:3

فَلۡيَعۡبُدُواْ رَبَّ هَٰذَا ٱلۡبَيۡتِ ﴿3﴾

Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар!

106:4

ٱلَّذِيٓ أَطۡعَمَهُم مِّن جُوعٖ وَءَامَنَهُم مِّنۡ خَوۡفِۭ ﴿4﴾

У зот уларни очлиқдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди.

107:1

أَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي يُكَذِّبُ بِٱلدِّينِ ﴿1﴾

Динни (Охиратдаги жазони) ёлғон, дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини) кўрдингизми — билдингизми?

107:2

فَذَٰلِكَ ٱلَّذِي يَدُعُّ ٱلۡيَتِيمَ ﴿2﴾

Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган,

107:3

وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ ﴿3﴾

Ва (кишиларни) мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир.

107:4

فَوَيۡلٞ لِّلۡمُصَلِّينَ ﴿4﴾

Бас, «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки,

107:5

ٱلَّذِينَ هُمۡ عَن صَلَاتِهِمۡ سَاهُونَ ﴿5﴾

Улар намозларини «унутиб» қўядиган кимсалардир.

107:6

ٱلَّذِينَ هُمۡ يُرَآءُونَ ﴿6﴾

Улар риёкорлик қиладиган;

107:7

وَيَمۡنَعُونَ ٱلۡمَاعُونَ ﴿7﴾

Ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!

108:1

إِنَّآ أَعۡطَيۡنَٰكَ ٱلۡكَوۡثَرَ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта Биз сизга Кавсарни ато этдик.

108:2

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنۡحَرۡ ﴿2﴾

Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!

108:3

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلۡأَبۡتَرُ ﴿3﴾

Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному-бенишон бўлиб кетгувчидир)!

109:1

قُلۡ يَـٰٓأَيُّهَا ٱلۡكَٰفِرُونَ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Эй кофирлар!

109:2

لَآ أَعۡبُدُ مَا تَعۡبُدُونَ ﴿2﴾

Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман.

109:3

وَلَآ أَنتُمۡ عَٰبِدُونَ مَآ أَعۡبُدُ ﴿3﴾

Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.

109:4

وَلَآ أَنَا۠ عَابِدٞ مَّا عَبَدتُّمۡ ﴿4﴾

Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман.

109:5

وَلَآ أَنتُمۡ عَٰبِدُونَ مَآ أَعۡبُدُ ﴿5﴾

Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.

109:6

لَكُمۡ دِينُكُمۡ وَلِيَ دِينِ ﴿6﴾

Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!»

110:1

إِذَا جَآءَ نَصۡرُ ٱللَّهِ وَٱلۡفَتۡحُ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса;

110:2

وَرَأَيۡتَ ٱلنَّاسَ يَدۡخُلُونَ فِي دِينِ ٱللَّهِ أَفۡوَاجٗا ﴿2﴾

Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз;

110:3

فَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ وَٱسۡتَغۡفِرۡهُۚ إِنَّهُۥ كَانَ تَوَّابَۢا ﴿3﴾

Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган Зотдир.

111:1

تَبَّتۡ يَدَآ أَبِي لَهَبٖ وَتَبَّ ﴿1﴾

Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай — ҳалок бўлгай! (Аниқки), у қуриди — ҳалок бўлди!

111:2

مَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُ مَالُهُۥ وَمَا كَسَبَ ﴿2﴾

Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ!

111:3

سَيَصۡلَىٰ نَارٗا ذَاتَ لَهَبٖ ﴿3﴾

Яқинда у (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!

111:4

وَٱمۡرَأَتُهُۥ حَمَّالَةَ ٱلۡحَطَبِ ﴿4﴾

Ва унинг ўтин орқалаган хотини,

111:5

فِي جِيدِهَا حَبۡلٞ مِّن مَّسَدِۭ ﴿5﴾

— бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган алангали дўзахга киражак!)

112:1

قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «У — Аллоҳ Бирдир. (Яъни, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир).

112:2

ٱللَّهُ ٱلصَّمَدُ ﴿2﴾

Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир).

112:3

لَمۡ يَلِدۡ وَلَمۡ يُولَدۡ ﴿3﴾

У туғмаган ва туғилмагандир (яъни, Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий Зотдир).

112:4

وَلَمۡ يَكُن لَّهُۥ كُفُوًا أَحَدُۢ ﴿4﴾

Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».

113:1

قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман;

113:2

مِن شَرِّ مَا خَلَقَ ﴿2﴾

— Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан;

113:3

وَمِن شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ ﴿3﴾

— Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан;

113:4

وَمِن شَرِّ ٱلنَّفَّـٰثَٰتِ فِي ٱلۡعُقَدِ ﴿4﴾

— Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан;

113:5

وَمِن شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ ﴿5﴾

— Ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан (паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман»).

114:1

قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан,

114:2

مَلِكِ ٱلنَّاسِ ﴿2﴾

Барча инсонларнинг Подшоҳидан,

114:3

إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ ﴿3﴾

Барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи

114:4

مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ ﴿4﴾

(Қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурманки,

114:5

ٱلَّذِي يُوَسۡوِسُ فِي صُدُورِ ٱلنَّاسِ ﴿5﴾

У инсонларнинг дилларига васваса соладиган,

114:6

مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ ﴿6﴾

Жин ва инсонлардан бўлган (шайтондир. Ўшанинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман).