quranm◉

Hizb 59

Range
from 80:1 to 89:30
Surahs covered
Tarjima
265 Tarjima

◉

80:1

عَبَسَ وَتَوَلَّىٰٓ ﴿1﴾

У (Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом аъмо кишига) қош чимирди ва (ундан) юз ўгирди.

80:2

أَن جَآءَهُ ٱلۡأَعۡمَىٰ ﴿2﴾

Ўзининг олдига кўзи ожиз киши келгани учун (қош чимирди ва ундан юз ўгирди).

80:3

وَمَا يُدۡرِيكَ لَعَلَّهُۥ يَزَّكَّىٰٓ ﴿3﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз қаердан билурсиз, эҳтимол у (сиздан ўрганадиган илму маърифати ёрдамида ўз гуноҳларидан) покланар.

80:4

أَوۡ يَذَّكَّرُ فَتَنفَعَهُ ٱلذِّكۡرَىٰٓ ﴿4﴾

Ёки панд-насиҳат олар-да, сўнг бу панд-насиҳат унга фойда берар?!

80:5

أَمَّا مَنِ ٱسۡتَغۡنَىٰ ﴿5﴾

Энди (ўз мол-мулки билан иймондан) истиғно қилиб турган кимсага келсак,

80:6

فَأَنتَ لَهُۥ تَصَدَّىٰ ﴿6﴾

Бас, сиз ўшанга иқбол қилиб — юзланмоқдасиз!

80:7

وَمَا عَلَيۡكَ أَلَّا يَزَّكَّىٰ ﴿7﴾

Ҳолбуки, у (ўзининг куфридан) покланмаслиги сабабли сизга бирон зиён етмас!

80:8

وَأَمَّا مَن جَآءَكَ يَسۡعَىٰ ﴿8﴾

Энди олдингизга югуриб-елиб келган зотга келсак.

80:9

وَهُوَ يَخۡشَىٰ ﴿9﴾

(Аллоҳдан) қўрққан ҳолида (олдингизга югуриб келган зотга келсак).

80:10

فَأَنتَ عَنۡهُ تَلَهَّىٰ ﴿10﴾

Бас, сиз ундан чалғиб — юз ўгириб олмоқдасиз!

80:11

كَلَّآ إِنَّهَا تَذۡكِرَةٞ ﴿11﴾

Йўқ, (сиз асло бундай қилманг)! Албатта (Қуръон оятлари) бир панд-насиҳатдир.

80:12

فَمَن شَآءَ ذَكَرَهُۥ ﴿12﴾

Бас, ким хоҳласа ундан панд-насиҳат олур.

80:13

فِي صُحُفٖ مُّكَرَّمَةٖ ﴿13﴾

(У оятлар Аллоҳ наздида) азизу мукаррам,

80:14

مَّرۡفُوعَةٖ مُّطَهَّرَةِۭ ﴿14﴾

қадри баланд, покиза саҳифаларга;

80:15

بِأَيۡدِي سَفَرَةٖ ﴿15﴾

Мирзолар (яъни, фаришталар) қўллари билан

80:16

كِرَامِۭ بَرَرَةٖ ﴿16﴾

Улуғ, итоатли (мирзолар қўллари билан Лавҳул-Маҳфуздан кўчириб битилгандир).

80:17

قُتِلَ ٱلۡإِنسَٰنُ مَآ أَكۡفَرَهُۥ ﴿17﴾

Ҳалок бўлгур инсон-а! Бунчалар кофир бўлмаса!

80:18

مِنۡ أَيِّ شَيۡءٍ خَلَقَهُۥ ﴿18﴾

(Аллоҳ) уни қай нарсадан яратди ўзи?!

80:19

مِن نُّطۡفَةٍ خَلَقَهُۥ فَقَدَّرَهُۥ ﴿19﴾

Уни бир (ҳақир) нутфадан яратиб, сўнг уни(нг она қорнидаги ривожини ва ой-кунини) белгилаб қўйди-ку!

80:20

ثُمَّ ٱلسَّبِيلَ يَسَّرَهُۥ ﴿20﴾

Сўнгра унга (она қорнидан чиқиш) йўлини осон қилди.

80:21

ثُمَّ أَمَاتَهُۥ فَأَقۡبَرَهُۥ ﴿21﴾

Сўнгра унга ўлим бериб, қабрга киритди (яъни, бошқа ҳайвонлар сингари унинг жасадини Ер юзида қолдириб, йиртқичларга ем қилиб қўйгани йўқ).

80:22

ثُمَّ إِذَا شَآءَ أَنشَرَهُۥ ﴿22﴾

Сўнгра Ўзи хоҳлаган вақтида уни яна қайта тирилтирур.

80:23

كَلَّا لَمَّا يَقۡضِ مَآ أَمَرَهُۥ ﴿23﴾

Йўқ, у (кофир кимса Аллоҳ) ўзига буюрган бирон нарсани адо қилмади.

80:24

فَلۡيَنظُرِ ٱلۡإِنسَٰنُ إِلَىٰ طَعَامِهِۦٓ ﴿24﴾

Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи!

80:25

أَنَّا صَبَبۡنَا ٱلۡمَآءَ صَبّٗا ﴿25﴾

Биз (осмондан) сув-ёмғирни қуйдирдик.

80:26

ثُمَّ شَقَقۡنَا ٱلۡأَرۡضَ شَقّٗا ﴿26﴾

Сўнгра Ерни (гиёҳлар билан) ёрдик.

80:27

فَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا حَبّٗا ﴿27﴾

Сўнг Биз унда дон-дунни ундириб-ўстириб қўйдик-ку!

80:28

وَعِنَبٗا وَقَضۡبٗا ﴿28﴾

Узум ва кўкларни,

80:29

وَزَيۡتُونٗا وَنَخۡلٗا ﴿29﴾

Зайтун ва ҳурмоларни,

80:30

وَحَدَآئِقَ غُلۡبٗا ﴿30﴾

Қуюқ дарахтзор боғларни,

80:31

وَفَٰكِهَةٗ وَأَبّٗا ﴿31﴾

Мева-чева-ю, ўт-ўланларни

80:32

مَّتَٰعٗا لَّكُمۡ وَلِأَنۡعَٰمِكُمۡ ﴿32﴾

Сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин (деб ундириб-ўстириб қўйдик-ку!)

80:33

فَإِذَا جَآءَتِ ٱلصَّآخَّةُ ﴿33﴾

Бас, қачон (қулоқларни) кар қилгувчи (даҳшатли қичқириқ) келганда (яъни, сур иккинчи марта чалиниб, барча халойиққа қайтадан жон ато этилганда, ҳар бир инсон ўзи билан ўзи бўлиб қолур)!

80:34

يَوۡمَ يَفِرُّ ٱلۡمَرۡءُ مِنۡ أَخِيهِ ﴿34﴾

У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам,

80:35

وَأُمِّهِۦ وَأَبِيهِ ﴿35﴾

Онаси ва отасидан ҳам,

80:36

وَصَٰحِبَتِهِۦ وَبَنِيهِ ﴿36﴾

Хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур!

80:37

لِكُلِّ ٱمۡرِيٕٖ مِّنۡهُمۡ يَوۡمَئِذٖ شَأۡنٞ يُغۡنِيهِ ﴿37﴾

(Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!

80:38

وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٖ مُّسۡفِرَةٞ ﴿38﴾

У Кунда (мўминларнинг) юзлари ёруғ,

80:39

ضَاحِكَةٞ مُّسۡتَبۡشِرَةٞ ﴿39﴾

Кулгувчи ва хуррам бўлур.

80:40

وَوُجُوهٞ يَوۡمَئِذٍ عَلَيۡهَا غَبَرَةٞ ﴿40﴾

Ва у Кунда (кофирларнинг) юзлари устида чанг-ғубор бўлиб,

80:41

تَرۡهَقُهَا قَتَرَةٌ ﴿41﴾

У (юз)ларни қаролик қоплаб олур!

80:42

أُوْلَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡكَفَرَةُ ٱلۡفَجَرَةُ ﴿42﴾

Ана ўшалар фисқу фужур қилгувчи кофирларнинг ўзидир!

81:1

إِذَا ٱلشَّمۡسُ كُوِّرَتۡ ﴿1﴾

Қуёш ўралиб (нурсизланиб) қолганида;

81:2

وَإِذَا ٱلنُّجُومُ ٱنكَدَرَتۡ ﴿2﴾

Юлдузлар ҳам (ўз фалакларидан) тўкилганида;

81:3

وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ سُيِّرَتۡ ﴿3﴾

Тоғлар ҳам (ўз жойларидан) жилдирилганида;

81:4

وَإِذَا ٱلۡعِشَارُ عُطِّلَتۡ ﴿4﴾

(Қорнидаги боласи) ўн ойлик бўлган бўғоз туялар ҳам бўш қўйиб юборилганида;

81:5

وَإِذَا ٱلۡوُحُوشُ حُشِرَتۡ ﴿5﴾

Ваҳший ҳайвонлар ҳам (бир жойга) тўпланиб қолганида;

81:6

وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ سُجِّرَتۡ ﴿6﴾

Денгизлар (тандир каби) қизитилганида (ва сув ўрнига олов билан тўлганида);

81:7

وَإِذَا ٱلنُّفُوسُ زُوِّجَتۡ ﴿7﴾

Жонлар (қайтадан баданларга) жуфтланганида;

81:8

وَإِذَا ٱلۡمَوۡءُۥدَةُ سُئِلَتۡ ﴿8﴾

Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан сўралганида,

81:9

بِأَيِّ ذَنۢبٖ قُتِلَتۡ ﴿9﴾

қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани ҳақида (сўралганида);

81:10

وَإِذَا ٱلصُّحُفُ نُشِرَتۡ ﴿10﴾

(Номаи аъмол) саҳифалари очилганида;

81:11

وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ كُشِطَتۡ ﴿11﴾

Осмон (ернинг устидан) сидириб олинганида;

81:12

وَإِذَا ٱلۡجَحِيمُ سُعِّرَتۡ ﴿12﴾

Дўзах (кофирлар учун) ловуллатиб ёқилганида;

81:13

وَإِذَا ٱلۡجَنَّةُ أُزۡلِفَتۡ ﴿13﴾

Жаннат (тақводор зотларга) яқин қилинганида;

81:14

عَلِمَتۡ نَفۡسٞ مَّآ أَحۡضَرَتۡ ﴿14﴾

(Ана ўша Кунда ҳар бир) жон ўзи (мана шу Кун учун) ҳозирлаб келган нарсани (яъни, барча яхши-ёмон амалларини) билур!

81:15

فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلۡخُنَّسِ ﴿15﴾

Бас, Мен (кундузлари кўздан) ғойиб бўлгувчи (юлдуз)ларга қасам;

81:16

ٱلۡجَوَارِ ٱلۡكُنَّسِ ﴿16﴾

(Кечалари ҳам) тез ўтиб, (ўз «уя»лари — буржларига) яширингувчи (юлдуз)ларга қасам;

81:17

وَٱلَّيۡلِ إِذَا عَسۡعَسَ ﴿17﴾

Ўз зулмати билан келиб-кетаётган кечага қасам;

81:18

وَٱلصُّبۡحِ إِذَا تَنَفَّسَ ﴿18﴾

Ва отаётган тонгга қасам ичурманки,

81:19

إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ ﴿19﴾

Шак-шубҳасиз, у (Қуръон) бир улуғ элчининг (яъни, Жаброил фариштанинг Аллоҳ таоло томонидан келтирган) сўзидир.

81:20

ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي ٱلۡعَرۡشِ مَكِينٖ ﴿20﴾

У қувватли, Аршнинг соҳиби (бўлмиш Аллоҳ) наздида макон-мартабали,

81:21

مُّطَاعٖ ثَمَّ أَمِينٖ ﴿21﴾

У жойда (яъни, осмонларда фаришталар томонидан) итоат этилгувчи, ишончли (элчининг Аллоҳ таоло томонидан келтирган сўзидир).

81:22

وَمَا صَاحِبُكُم بِمَجۡنُونٖ ﴿22﴾

Ва сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) мажнун эмасдир.

81:23

وَلَقَدۡ رَءَاهُ بِٱلۡأُفُقِ ٱلۡمُبِينِ ﴿23﴾

Дарҳақиқат, у (Жаброилни) очиқ уфқда кўрди.

81:24

وَمَا هُوَ عَلَى ٱلۡغَيۡبِ بِضَنِينٖ ﴿24﴾

У (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) ғайбга (яъни, ғайбдан келган ваҳийга) бахил ҳам эмасдир. (У Аллоҳ таоло томонидан ўзига келадиган ваҳийларни бузмасдан, тўла-тўкис ҳолда сизларга етказур).

81:25

وَمَا هُوَ بِقَوۡلِ شَيۡطَٰنٖ رَّجِيمٖ ﴿25﴾

Ва у (Қуръон) қувилган — малъун шайтоннинг сўзи эмасдир.

81:26

فَأَيۡنَ تَذۡهَبُونَ ﴿26﴾

Бас, сизлар (мана шу Қуръони Карим кўрсатган Ҳақ йўлни инкор этиб) қаён кетмоқдасизлар?!

81:27

إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ لِّلۡعَٰلَمِينَ ﴿27﴾

У (Қуръон) ҳеч шак-шубҳасиз, бутун оламлар учун бир эслатмадир.

81:28

لِمَن شَآءَ مِنكُمۡ أَن يَسۡتَقِيمَ ﴿28﴾

— Сизларнинг орангиздаги Тўғри Йўлда бўлмоқни хоҳлаган кишилар учун (бир эслатмадир).

81:29

وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴿29﴾

Сизлар фақат бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина (Тўғри Йўлда бўлишни) хоҳларсизлар.

82:1

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنفَطَرَتۡ ﴿1﴾

Осмон ёрилганида;

82:2

وَإِذَا ٱلۡكَوَاكِبُ ٱنتَثَرَتۡ ﴿2﴾

Юлдузлар (ҳар томонга) сочилганида;

82:3

وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ فُجِّرَتۡ ﴿3﴾

Дарё-денгизлар (ўртасидаги тўсиқ-тўғонлар) очилганида;

82:4

وَإِذَا ٱلۡقُبُورُ بُعۡثِرَتۡ ﴿4﴾

Қабрлар тўнкариб қўйилганида (яъни, уларнинг ичидаги инсонларга жон ато этилиб Ер юзига чиқарилганларида);

82:5

عَلِمَتۡ نَفۡسٞ مَّا قَدَّمَتۡ وَأَخَّرَتۡ ﴿5﴾

(Ана ўша Кунда ҳар бир) жон ўзи (ҳаёти дунёдалик чоғида) қилиб ўтган ва (ўзидан кейин) қолдирган (барча) нарсаларни (яъни, яхши-ёмон амалларини) билур!

82:6

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ ٱلۡكَرِيمِ ﴿6﴾

Эй инсон, нима сени улуғ Парвардигоринг ҳақида (Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади, деб) алдаб қўйди?!

82:7

ٱلَّذِي خَلَقَكَ فَسَوَّىٰكَ فَعَدَلَكَ ﴿7﴾

У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб, қўйган Зот-ку!

82:8

فِيٓ أَيِّ صُورَةٖ مَّا شَآءَ رَكَّبَكَ ﴿8﴾

У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса, (ўша сурат — шаклда) таркиб топтирди — ижод қилди-ку!

82:9

كَلَّا بَلۡ تُكَذِّبُونَ بِٱلدِّينِ ﴿9﴾

Йўқ, балки сизлар жазо (Қиёмат Кунини) ёлғон дерсизлар (шунинг учун ҳам Аллоҳ буюрган эзгу амалларни қилмайсизлар ва У зот қайтарган ёмон амаллардан қайтмайсизлар)!

82:10

وَإِنَّ عَلَيۡكُمۡ لَحَٰفِظِينَ ﴿10﴾

Ҳолбуки, шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб,

82:11

كِرَامٗا كَٰتِبِينَ ﴿11﴾

ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир.

82:12

يَعۡلَمُونَ مَا تَفۡعَلُونَ ﴿12﴾

Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар.

82:13

إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٖ ﴿13﴾

Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар) жаннат неъматларидадирлар.

82:14

وَإِنَّ ٱلۡفُجَّارَ لَفِي جَحِيمٖ ﴿14﴾

Шак-шубҳасиз, фисқ-фужур қилгувчи кимсалар (яъни, Қуръон ва пайғамбарни ёлғончи қилгувчи, жазо Куни ва қайта тирилишни инкор қилгувчи кимсалар) дўзахдадирлар!

82:15

يَصۡلَوۡنَهَا يَوۡمَ ٱلدِّينِ ﴿15﴾

Улар (дўзах)га жазо (Қиёмат) кунида кирурлар!

82:16

وَمَا هُمۡ عَنۡهَا بِغَآئِبِينَ ﴿16﴾

Ва улар (дўзахдан) ғойиб бўлгувчи (яъни, халос бўлгувчи эмасдирлар!

82:17

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ ﴿17﴾

(Эй инсон), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?!

82:18

ثُمَّ مَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ ﴿18﴾

Сўнгра (яна такрор айтаманки), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?!

82:19

يَوۡمَ لَا تَمۡلِكُ نَفۡسٞ لِّنَفۡسٖ شَيۡـٔٗاۖ وَٱلۡأَمۡرُ يَوۡمَئِذٖ لِّلَّهِ ﴿19﴾

У Кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У Кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур!

83:1

وَيۡلٞ لِّلۡمُطَفِّفِينَ ﴿1﴾

(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай!

83:2

ٱلَّذِينَ إِذَا ٱكۡتَالُواْ عَلَى ٱلنَّاسِ يَسۡتَوۡفُونَ ﴿2﴾

Улар одамлардан (бирон нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган,

83:3

وَإِذَا كَالُوهُمۡ أَو وَّزَنُوهُمۡ يُخۡسِرُونَ ﴿3﴾

уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир.

83:4

أَلَا يَظُنُّ أُوْلَـٰٓئِكَ أَنَّهُم مَّبۡعُوثُونَ ﴿4﴾

Улар ўзларининг қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?!

83:5

لِيَوۡمٍ عَظِيمٖ ﴿5﴾

Улуғ бир Кунда —

83:6

يَوۡمَ يَقُومُ ٱلنَّاسُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴿6﴾

— Барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) Кунида (қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?!)

83:7

كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡفُجَّارِ لَفِي سِجِّينٖ ﴿7﴾

Йўқ, (бировларнинг ҳақларидан уриб қолишдан ҳазар қилинглар)! Чунки (бундай) фисқ-фужур қилгувчи кимсаларнинг номаи аъмоллари албатта Сижжийнда бўлур!

83:8

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سِجِّينٞ ﴿8﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Сижжийн нима эканини қаердан ҳам билурсиз?

83:9

كِتَٰبٞ مَّرۡقُومٞ ﴿9﴾

(У) битилган китобдир.

83:10

وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ﴿10﴾

У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!

83:11

ٱلَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ ﴿11﴾

Улар жазо (Қиёмат) Кунини ёлғон дейдиган кимсалардир!

83:12

وَمَا يُكَذِّبُ بِهِۦٓ إِلَّا كُلُّ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ ﴿12﴾

У (Кун)ни фақат барча гуноҳга ботган тажовузкоргина ёлғон дер!

83:13

إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ﴿13﴾

Қачон (ундай кимсага) Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, у: «(Бу) аввалгилардан (қолган) афсоналар», дер.

83:14

كَلَّاۖ بَلۡۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ﴿14﴾

Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир!

83:15

كَلَّآ إِنَّهُمۡ عَن رَّبِّهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّمَحۡجُوبُونَ ﴿15﴾

Ҳеч шак-шубҳа йўқки, улар ўша (Қиёмат) Кунида Парвардигорларидан тўсилгувчидирлар. (яъни, Парвардигорнинг дийдорига етиш уларга ҳеч насиб қилмагай)!

83:16

ثُمَّ إِنَّهُمۡ لَصَالُواْ ٱلۡجَحِيمِ ﴿16﴾

Сўнгра шак-шубҳасиз, улар дўзахга киргувчидирлар.

83:17

ثُمَّ يُقَالُ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ﴿17﴾

Сўнгра (уларга): «Мана шу сизлар ёлғон деб юрган нарса — азобдир», дейилур.

83:18

كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡأَبۡرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ ﴿18﴾

Дарҳақиқат, яхшиларнинг номаи аъмоллари шак-шубҳасиз, Иллийюндадир.

83:19

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا عِلِّيُّونَ ﴿19﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Иллийюн нима эканини қаердан ҳам билурсиз.

83:20

كِتَٰبٞ مَّرۡقُومٞ ﴿20﴾

(У) битилган китобдирки,

83:21

يَشۡهَدُهُ ٱلۡمُقَرَّبُونَ ﴿21﴾

Унга (Аллоҳнинг) яқин (фаришта)лари гувоҳ бўлурлар.

83:22

إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٍ ﴿22﴾

Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар жаннат) неъматларидадирлар.

83:23

عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ ﴿23﴾

Улар сўриларда (Аллоҳ таоло ўзларига ато этган неъматларга) боқиб (ўтирурлар).

83:24

تَعۡرِفُ فِي وُجُوهِهِمۡ نَضۡرَةَ ٱلنَّعِيمِ ﴿24﴾

Сиз уларнинг юзларида неъматларнинг жилвасини танирсиз — кўрурсиз.

83:25

يُسۡقَوۡنَ مِن رَّحِيقٖ مَّخۡتُومٍ ﴿25﴾

Улар (жаннатда) муҳрланган майдан суғорилурларки,

83:26

خِتَٰمُهُۥ مِسۡكٞۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلۡيَتَنَافَسِ ٱلۡمُتَنَٰفِسُونَ ﴿26﴾

У (май)нинг муҳри мушк бўлур. Бас, баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баслашсинлар.

83:27

وَمِزَاجُهُۥ مِن تَسۡنِيمٍ ﴿27﴾

У майнинг мизожи — аралашмаси таснимдандир.

83:28

عَيۡنٗا يَشۡرَبُ بِهَا ٱلۡمُقَرَّبُونَ ﴿28﴾

(Тасним Аллоҳнинг) яқин (банда)лари ичадиган бир чашмадир.

83:29

إِنَّ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ كَانُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَضۡحَكُونَ ﴿29﴾

Дарвоқеъ, жинояткор — кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулгувчи бўлдилар.

83:30

وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ ﴿30﴾

Қачон (мўминлар) уларнинг олдидан ўтсалар, улар бир-бирларига кўз қисишиб, имо-ишоралар қилардилар.

83:31

وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ ﴿31﴾

Қачон уйларига қайтсалар (мўминларни масхара қилиб озор берганларидан) роҳатланиб қайтардилар.

83:32

وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ ﴿32﴾

Қачон (мўминларни) кўрсалар, «Ана улар шак-шубҳасиз, йўлдан озгувчи кимсалардир», дердилар.

83:33

وَمَآ أُرۡسِلُواْ عَلَيۡهِمۡ حَٰفِظِينَ ﴿33﴾

Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар.

83:34

فَٱلۡيَوۡمَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنَ ٱلۡكُفَّارِ يَضۡحَكُونَ ﴿34﴾

Энди бу (Қиёмат) Кунида иймон келтирган зотлар кофирлардан кулурлар.

83:35

عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ ﴿35﴾

Улар (жаннатдаги) сўриларда (кофирларнинг азобланишига) боқиб (ўтирурлар).

83:36

هَلۡ ثُوِّبَ ٱلۡكُفَّارُ مَا كَانُواْ يَفۡعَلُونَ ﴿36﴾

Кофирлар ўзлари қилиб ўтган қилмишларининг жазосини олдиларми? (Албатта олдилар).

84:1

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتۡ ﴿1﴾

Осмон ёрилган вақт;

84:2

وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ ﴿2﴾

Ва у Парвардигори(нинг ёрилиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда;

84:3

وَإِذَا ٱلۡأَرۡضُ مُدَّتۡ ﴿3﴾

Ер ёйилган (теп-текис бўлган) вақт;

84:4

وَأَلۡقَتۡ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتۡ ﴿4﴾

Ва ўз ичидаги (жасадларни устига) чиқариб ташлаб, бўшаниб олган вақт;

84:5

وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ ﴿5﴾

Ва у Парвардигори(нинг ёйилиб, теп-текис бўлиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда (ана ўша Қиёмат Кунида ҳар бир инсон ўзи қилиб ўтган амалларига рўбарў бўлур)!

84:6

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدۡحٗا فَمُلَٰقِيهِ ﴿6﴾

Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга (яъни, Унинг мукофот ёки жазосига) боргувчисан, бас, (бу ҳаёти дунёдан ўтганингдан сўнг) У зотга йўлиққувчисан.

84:7

فَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ ﴿7﴾

Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса.

84:8

فَسَوۡفَ يُحَاسَبُ حِسَابٗا يَسِيرٗا ﴿8﴾

Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак,

84:9

وَيَنقَلِبُ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورٗا ﴿9﴾

Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду хуррам ҳолда қайтажак.

84:10

وَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ وَرَآءَ ظَهۡرِهِۦ ﴿10﴾

Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса,

84:11

فَسَوۡفَ يَدۡعُواْ ثُبُورٗا ﴿11﴾

Бас, у ўлимини чақириб қолажак.

84:12

وَيَصۡلَىٰ سَعِيرًا ﴿12﴾

Ва дўзахга киражак!

84:13

إِنَّهُۥ كَانَ فِيٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورًا ﴿13﴾

Дарвоқеъ, у (ҳаёти-дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди.

84:14

إِنَّهُۥ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ ﴿14﴾

Албатта у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди.

84:15

بَلَىٰٓۚ إِنَّ رَبَّهُۥ كَانَ بِهِۦ بَصِيرٗا ﴿15﴾

Йўқ, Парвардигори уни шубҳасиз кўриб тургувчи эди.

84:16

فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلشَّفَقِ ﴿16﴾

Бас, Мен (қуёш ботаётган пайтда бутун уфқни қоплаб оладиган) шафаққа қасам;

84:17

وَٱلَّيۡلِ وَمَا وَسَقَ ﴿17﴾

Кеча ва у қамраб олган (барча) нарсага қасам;

84:18

وَٱلۡقَمَرِ إِذَا ٱتَّسَقَ ﴿18﴾

Ҳамда тўла бўлган вақтидаги ойга (яъни, тўлин ойга) қасам ичурманки,

84:19

لَتَرۡكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٖ ﴿19﴾

Албатта сизлар (эй инсонлар), табақадан табақага минурсизлар (яъни, бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиб турурсизлар).

84:20

فَمَا لَهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ ﴿20﴾

Бас, нега улар иймон келтирмайдилар?!

84:21

وَإِذَا قُرِئَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقُرۡءَانُ لَا يَسۡجُدُونَۤ۩ ﴿21﴾

Уларга Қуръон қироат қилинган вақтида эса (унга иймон келтиришиб, Яратганга) сажда қилмайдилар?!

84:22

بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُكَذِّبُونَ ﴿22﴾

Йўқ, улар (Қуръонни ҳам, Қиёмат Куни қайта тирилишни ҳам) ёлғон дерлар!

84:23

وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُوعُونَ ﴿23﴾

Аллоҳ эса улар ичларига солиб яшираётган нарсаларини (яъни, куфрларини, иймонсизликларини) жуда яхши билгувчидир!

84:24

فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ﴿24﴾

Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга аламли азоб «хушхабари»ни беринг!

84:25

إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَٰتِ لَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونِۭ ﴿25﴾

Фақатгина иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.

85:1

وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلۡبُرُوجِ ﴿1﴾

Буржлар эгаси бўлмиш осмонга қасам;

85:2

وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡمَوۡعُودِ ﴿2﴾

Ваъда қилинмиш (Қиёмат) Кунига қасам;

85:3

وَشَاهِدٖ وَمَشۡهُودٖ ﴿3﴾

(Ўша Кунда) гувоҳ бўлгувчи (барча халойиққа) ва гувоҳ бўлингувчи (барча воқеа-ҳодисалар)га қасам-ки,

85:4

قُتِلَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡأُخۡدُودِ ﴿4﴾

Чоҳ эгалари лаънат қилингайлар!

85:5

ٱلنَّارِ ذَاتِ ٱلۡوَقُودِ ﴿5﴾

(У чоҳ ўзига итқитилган одамларнинг таналаридан иборат бўлган) «ўтин»ли оловдир!

85:6

إِذۡ هُمۡ عَلَيۡهَا قُعُودٞ ﴿6﴾

Ўшанда улар ўша (чоҳ)нинг устида ўтириб олган,

85:7

وَهُمۡ عَلَىٰ مَا يَفۡعَلُونَ بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ شُهُودٞ ﴿7﴾

Ва мўминларга қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ бўлган эдилар.

85:8

وَمَا نَقَمُواْ مِنۡهُمۡ إِلَّآ أَن يُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ ﴿8﴾

Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар!

85:9

ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ ﴿9﴾

У — осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган Зотдир! Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир!

85:10

إِنَّ ٱلَّذِينَ فَتَنُواْ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ ثُمَّ لَمۡ يَتُوبُواْ فَلَهُمۡ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمۡ عَذَابُ ٱلۡحَرِيقِ ﴿10﴾

Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!

85:11

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَٰتِ لَهُمۡ جَنَّـٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡكَبِيرُ ﴿11﴾

Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу катта бахтдир.

85:12

إِنَّ بَطۡشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ ﴿12﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг (кофирларни азоб билан) ушлаши қаттиқдир.

85:13

إِنَّهُۥ هُوَ يُبۡدِئُ وَيُعِيدُ ﴿13﴾

Албатта Унинг Ўзи бошлар (яъни, бошлаб йўқдан бор қилур) ва қайтарур (яъни, халойиқни ўлганларидан кейин қайта тирилтирур).

85:14

وَهُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلۡوَدُودُ ﴿14﴾

У (мўминларга) мағфиратли муҳаббатли Зотдир.

85:15

ذُو ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡمَجِيدُ ﴿15﴾

(У) арш соҳиби бўлмиш буюк Зотдир.

85:16

فَعَّالٞ لِّمَا يُرِيدُ ﴿16﴾

(У) истаган нарсасини амалга оширгувчидир.

85:17

هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ٱلۡجُنُودِ ﴿17﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга қўшинларнинг хабари келдими?

85:18

فِرۡعَوۡنَ وَثَمُودَ ﴿18﴾

— Фиръавн (ва унинг одамларининг) ҳамда Самуд (қабиласининг хабари келдими?)

85:19

بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي تَكۡذِيبٖ ﴿19﴾

Йўқ, кофир бўлган кимсалар (ўзларидан аввал ўтган динсиз кимсалар йўлиққан азоб-ҳалокатлардан ибрат олмай, ҳали ҳам Қуръонни) ёлғон дейишда (оёқ тираб турибдилар!)

85:20

وَٱللَّهُ مِن وَرَآئِهِم مُّحِيطُۢ ﴿20﴾

Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортида (барча нарсани билиб) иҳота қилиб тургувчидир.

85:21

بَلۡ هُوَ قُرۡءَانٞ مَّجِيدٞ ﴿21﴾

Йўқ, (улар ёлғон дейишаётган нарса) Буюк Қуръондир.

85:22

فِي لَوۡحٖ مَّحۡفُوظِۭ ﴿22﴾

Лавҳул-Маҳфуздаги (яъни, ҳар қандай бузилиш ва ўзгаришдан сақланган — ҳимояланган Лавҳдаги Буюк Қуръондир).

86:1

وَٱلسَّمَآءِ وَٱلطَّارِقِ ﴿1﴾

Осмонга қасам, тунги йўлчига қасамки,

86:2

وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلطَّارِقُ ﴿2﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз тунги йўлчи нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз.

86:3

ٱلنَّجۡمُ ٱلثَّاقِبُ ﴿3﴾

(У) учар юлдуздир.

86:4

إِن كُلُّ نَفۡسٖ لَّمَّا عَلَيۡهَا حَافِظٞ ﴿4﴾

Ҳар бир жоннинг устида (унинг қилган барча амалларини) ёд олгувчи (фаришта) бордир.

86:5

فَلۡيَنظُرِ ٱلۡإِنسَٰنُ مِمَّ خُلِقَ ﴿5﴾

Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин!

86:6

خُلِقَ مِن مَّآءٖ دَافِقٖ ﴿6﴾

У отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!

86:7

يَخۡرُجُ مِنۢ بَيۡنِ ٱلصُّلۡبِ وَٱلتَّرَآئِبِ ﴿7﴾

(Эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан (отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!)

86:8

إِنَّهُۥ عَلَىٰ رَجۡعِهِۦ لَقَادِرٞ ﴿8﴾

Шак-шубҳасиз, (Аллоҳ) уни қайта тирилтиришга қодирдир.

86:9

يَوۡمَ تُبۡلَى ٱلسَّرَآئِرُ ﴿9﴾

Сирлар фош қилинадиган (Қиёмат) Кунида (қайта тирилтиришга қодирдир).

86:10

فَمَا لَهُۥ مِن قُوَّةٖ وَلَا نَاصِرٖ ﴿10﴾

Бас, (у Кунда инсон) учун (Аллоҳнинг азобини қайтаргувчи) бирон куч ҳам, бирон ёрдамчи ҳам бўлмас!

86:11

وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلرَّجۡعِ ﴿11﴾

Қайта-қайта тушгувчи (ёмғир) эгаси бўлмиш осмонга қасам;

86:12

وَٱلۡأَرۡضِ ذَاتِ ٱلصَّدۡعِ ﴿12﴾

(Ўша ёмғир сабабли) ёриб чиққувчи (дон-дун, ўт-ўлан) эгаси бўлмиш Ерга қасамки,

86:13

إِنَّهُۥ لَقَوۡلٞ فَصۡلٞ ﴿13﴾

Шак-шубҳасиз, у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажратгувчи Сўздир.

86:14

وَمَا هُوَ بِٱلۡهَزۡلِ ﴿14﴾

У ҳазил (яъни, асоссиз, беҳуда сўз) эмасдир.

86:15

إِنَّهُمۡ يَكِيدُونَ كَيۡدٗا ﴿15﴾

Албатта (кофирлар Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга қарши турли) ҳийла-найранг қилурлар.

86:16

وَأَكِيدُ كَيۡدٗا ﴿16﴾

Мен ҳам бир ҳийла қилурман (яъни, уларнинг ҳийла-найрангларига муносиб жазо берурман).

86:17

فَمَهِّلِ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَمۡهِلۡهُمۡ رُوَيۡدَۢا ﴿17﴾

Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга озгина вақт-муҳлат беринг (яъни, сиз бир оз шошмай туринг, майли улар бугун дину иймонга қарши қўлларидан келганини қилсинлар, эртага Қиёмат қойим бўлганида, албатта, қилмишларига яраша жазоларини олурлар)!

87:1

سَبِّحِ ٱسۡمَ رَبِّكَ ٱلۡأَعۡلَى ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) покланг!

87:2

ٱلَّذِي خَلَقَ فَسَوَّىٰ ﴿2﴾

У (барча нарсани) яратиб, расо қилиб қўйган Зотдир.

87:3

وَٱلَّذِي قَدَّرَ فَهَدَىٰ ﴿3﴾

У (ҳар бир нарса учун муносиб йўлни) белгилаб, (у нарсани ўша йўлга) ҳидоят қилиб қўйган Зотдир.

87:4

وَٱلَّذِيٓ أَخۡرَجَ ٱلۡمَرۡعَىٰ ﴿4﴾

У ўт-ўланни ундириб чиқариб,

87:5

فَجَعَلَهُۥ غُثَآءً أَحۡوَىٰ ﴿5﴾

сўнг уни қорамтир хас-хашак қилиб қўйган Зотдир.

87:6

سَنُقۡرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰٓ ﴿6﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сизни (Жаброил фаришта воситасида Қуръон) қироат қилдирурмиз. Бас, сиз (бирон оят)ни унутмассиз.

87:7

إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ يَعۡلَمُ ٱلۡجَهۡرَ وَمَا يَخۡفَىٰ ﴿7﴾

Аллоҳнинг Ўзи (унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқа (бирон оятни унутмассиз). Албатта У зот ошкора (сўз ва ишлар)ни ҳам, яширин нарсаларни ҳам билиб турур.

87:8

وَنُيَسِّرُكَ لِلۡيُسۡرَىٰ ﴿8﴾

Биз сизни осон (Динга) муваффақ қилурмиз.

87:9

فَذَكِّرۡ إِن نَّفَعَتِ ٱلذِّكۡرَىٰ ﴿9﴾

Бас, агар панд-насиҳат фойда берса (кишиларга) панд-насиҳат қилинг! (Яъни, насиҳат кор қилмайдиган кимсаларга сўзингизни исроф қилманг!

87:10

سَيَذَّكَّرُ مَن يَخۡشَىٰ ﴿10﴾

(Аллоҳдан) қўрқадиган киши панд-насиҳат олажак.

87:11

وَيَتَجَنَّبُهَا ٱلۡأَشۡقَى ﴿11﴾

Бадбахт кимса эса ўзини у (насиҳат)дан четга олур.

87:12

ٱلَّذِي يَصۡلَى ٱلنَّارَ ٱلۡكُبۡرَىٰ ﴿12﴾

Катта ўтга (дўзахга) кирадиган (бадбахт кимса ўзини насиҳатдан четга олур).

87:13

ثُمَّ لَا يَمُوتُ فِيهَا وَلَا يَحۡيَىٰ ﴿13﴾

Сўнгра у жойда на ўла олур ва на яшай олур!

87:14

قَدۡ أَفۡلَحَ مَن تَزَكَّىٰ ﴿14﴾

Дарҳақиқат, (куфру исёндан) пок бўлган киши нажот топгандир.

87:15

وَذَكَرَ ٱسۡمَ رَبِّهِۦ فَصَلَّىٰ ﴿15﴾

Ва Парвардигорининг номини ёд этиб намоз ўқиган (ҳар бир киши нажот топгандир).

87:16

بَلۡ تُؤۡثِرُونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا ﴿16﴾

Йўқ, сизлар (эй кофирлар), ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар!

87:17

وَٱلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ وَأَبۡقَىٰٓ ﴿17﴾

Ҳолбуки, Охират яхшироқ ва боқийроқдир.

87:18

إِنَّ هَٰذَا لَفِي ٱلصُّحُفِ ٱلۡأُولَىٰ ﴿18﴾

Дарвоқеъ, бу (сурада мазкур бўлган панд-насиҳатлар) аввалги (пайғамбарларга нозил бўлган) саҳифаларда

87:19

صُحُفِ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ ﴿19﴾

— Иброҳим ва Мусо саҳифаларида ҳам бордир.

88:1

هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ٱلۡغَٰشِيَةِ ﴿1﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга ўраб олгувчи (Қиёмат Куни) ҳақидага хабар келдими?

88:2

وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٍ خَٰشِعَةٌ ﴿2﴾

У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолгувчи.

88:3

عَامِلَةٞ نَّاصِبَةٞ ﴿3﴾

(Бўйин ва қўл-оёқлари кишан ва занжирларни судраш билан) меҳнат-машаққат чеккувчидир.

88:4

تَصۡلَىٰ نَارًا حَامِيَةٗ ﴿4﴾

(Улар) қизиган дўзахга кирур!

88:5

تُسۡقَىٰ مِنۡ عَيۡنٍ ءَانِيَةٖ ﴿5﴾

Қайнаб турган булоқдан суғорилур!

88:6

لَّيۡسَ لَهُمۡ طَعَامٌ إِلَّا مِن ضَرِيعٖ ﴿6﴾

Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) фақат зорийъдан (заҳарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик) бўлур!

88:7

لَّا يُسۡمِنُ وَلَا يُغۡنِي مِن جُوعٖ ﴿7﴾

У (еган кимсани) семиртирмайди ҳам ва очлиқдан халос ҳам қилмайди!

88:8

وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٖ نَّاعِمَةٞ ﴿8﴾

(Мўминларнинг) юзлари эса у Кунда (ўзларига ато этилган ноз-неъматлардан) шод-хуррам;

88:9

لِّسَعۡيِهَا رَاضِيَةٞ ﴿9﴾

(Ҳаёти-дунёда Аллоҳ йўлида қилган) саъй-ҳаракатларидан рози бўлур.

88:10

فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٖ ﴿10﴾

(Улар) олий жаннатда бўлиб;

88:11

لَّا تَسۡمَعُ فِيهَا لَٰغِيَةٗ ﴿11﴾

У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар.

88:12

فِيهَا عَيۡنٞ جَارِيَةٞ ﴿12﴾

У жойда оқар булоқ бордир.

88:13

فِيهَا سُرُرٞ مَّرۡفُوعَةٞ ﴿13﴾

У жойда баланд сўрилар;

88:14

وَأَكۡوَابٞ مَّوۡضُوعَةٞ ﴿14﴾

Ва (булоқ бўйига) қўйиб қўйилган қадаҳлар.

88:15

وَنَمَارِقُ مَصۡفُوفَةٞ ﴿15﴾

Тизиб қўйилган ёстиқлар.

88:16

وَزَرَابِيُّ مَبۡثُوثَةٌ ﴿16﴾

Ва тўшалган гиламлар бордир.

88:17

أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى ٱلۡإِبِلِ كَيۡفَ خُلِقَتۡ ﴿17﴾

Ахир улар туянинг қандай яратилганига боқмайдиларми?

88:18

وَإِلَى ٱلسَّمَآءِ كَيۡفَ رُفِعَتۡ ﴿18﴾

Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига;

88:19

وَإِلَى ٱلۡجِبَالِ كَيۡفَ نُصِبَتۡ ﴿19﴾

Тоғларнинг қандай тикланганига;

88:20

وَإِلَى ٱلۡأَرۡضِ كَيۡفَ سُطِحَتۡ ﴿20﴾

Ва Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан боқмайдиларми?!)

88:21

فَذَكِّرۡ إِنَّمَآ أَنتَ مُذَكِّرٞ ﴿21﴾

Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан, сиз фақат бир панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос.

88:22

لَّسۡتَ عَلَيۡهِم بِمُصَيۡطِرٍ ﴿22﴾

Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз.

88:23

إِلَّا مَن تَوَلَّىٰ وَكَفَرَ ﴿23﴾

Илло ким (бу панд-насиҳатдан) юз ўгириб, кофир бўлса;

88:24

فَيُعَذِّبُهُ ٱللَّهُ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَكۡبَرَ ﴿24﴾

У ҳолда Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблар!

88:25

إِنَّ إِلَيۡنَآ إِيَابَهُمۡ ﴿25﴾

Зеро, ёлғиз Ўзимизга қайтишлари бордир!

88:26

ثُمَّ إِنَّ عَلَيۡنَا حِسَابَهُم ﴿26﴾

Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш (жазо бериш) ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!

89:1

وَٱلۡفَجۡرِ ﴿1﴾

Тонгга қасам.

89:2

وَلَيَالٍ عَشۡرٖ ﴿2﴾

(Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам.

89:3

وَٱلشَّفۡعِ وَٱلۡوَتۡرِ ﴿3﴾

Жуфт ва тоқ (ракаатли намозлар)га қасам.

89:4

وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَسۡرِ ﴿4﴾

Ўтиб бораётган кечага қасамки, (албатта кофирлар азобга гирифтор бўлурлар)!

89:5

هَلۡ فِي ذَٰلِكَ قَسَمٞ لِّذِي حِجۡرٍ ﴿5﴾

Мана шу (қасам ичилган нарсаларда) ақл эгаси учун (етарли) қасам бордир?!

89:6

أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِعَادٍ ﴿6﴾

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз Од (қабиласи)ни қандай (ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми?

89:7

إِرَمَ ذَاتِ ٱلۡعِمَادِ ﴿7﴾

(Улар) баланд устун(ли қаср)лар эгаси бўлган Иром (шаҳрида яшаган Од қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини кўрмадингизми?).

89:8

ٱلَّتِي لَمۡ يُخۡلَقۡ مِثۡلُهَا فِي ٱلۡبِلَٰدِ ﴿8﴾

У (шаҳар бошқа) юртларда ўхшаши яратилмаган эди.

89:9

وَثَمُودَ ٱلَّذِينَ جَابُواْ ٱلصَّخۡرَ بِٱلۡوَادِ ﴿9﴾

(Қуро) водийсида харсанг тошларни кес(иб ўзларига уйлар солиб ол)ган кимсалар бўлмиш Самуд (қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)?

89:10

وَفِرۡعَوۡنَ ذِي ٱلۡأَوۡتَادِ ﴿10﴾

Қозиқлар (яъни, ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавнни (қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)?

89:11

ٱلَّذِينَ طَغَوۡاْ فِي ٱلۡبِلَٰدِ ﴿11﴾

Улар юртларида ҳадларидан ошиб,

89:12

فَأَكۡثَرُواْ فِيهَا ٱلۡفَسَادَ ﴿12﴾

у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборган эдилар.

89:13

فَصَبَّ عَلَيۡهِمۡ رَبُّكَ سَوۡطَ عَذَابٍ ﴿13﴾

Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди!

89:14

إِنَّ رَبَّكَ لَبِٱلۡمِرۡصَادِ ﴿14﴾

Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир.

89:15

فَأَمَّا ٱلۡإِنسَٰنُ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ رَبُّهُۥ فَأَكۡرَمَهُۥ وَنَعَّمَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَكۡرَمَنِ ﴿15﴾

Бас, энди инсон — қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат ато этса дарҳол: «Парвардигорим (иззат-ҳурматга лойиқ бўлганим учун) мени азиз қилди», дер.

89:16

وَأَمَّآ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ فَقَدَرَ عَلَيۡهِ رِزۡقَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَهَٰنَنِ ﴿16﴾

Энди қачон (Парвардигори) уни имтиҳон қилиб, ризқини танг килиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди», дер.

89:17

كَلَّاۖ بَل لَّا تُكۡرِمُونَ ٱلۡيَتِيمَ ﴿17﴾

Йўқ, (сизлар гумон қилганларингиздек иззат-икром бойлик билан, хор-зор қилиш — камбағаллик билан бўлмас)! Йўқ, сизлар етимни иззат-икром қилмассизлар!

89:18

وَلَا تَحَـٰٓضُّونَ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ ﴿18﴾

Мискин-бечорага таом беришга ҳам бир-бирларингни тарғиб қилмассизлар!

89:19

وَتَأۡكُلُونَ ٱلتُّرَاثَ أَكۡلٗا لَّمّٗا ﴿19﴾

Меросни эса (ўзларингизнинг улушингизга ўзгаларникини ҳам) қўшиб ейиш билан еяверурсизлар!

89:20

وَتُحِبُّونَ ٱلۡمَالَ حُبّٗا جَمّٗا ﴿20﴾

Яна мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан яхши кўрурсизлар!

89:21

كَلَّآۖ إِذَا دُكَّتِ ٱلۡأَرۡضُ دَكّٗا دَكّٗا ﴿21﴾

Йўқ, (бундай кирдикорларингиздан қайтингиз)! Қачон Ер (зилзилага тушиб, барча нарса) чилпарчин қилинганда;

89:22

وَجَآءَ رَبُّكَ وَٱلۡمَلَكُ صَفّٗا صَفّٗا ﴿22﴾

Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда;

89:23

وَجِاْيٓءَ يَوۡمَئِذِۭ بِجَهَنَّمَۚ يَوۡمَئِذٖ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ وَأَنَّىٰ لَهُ ٱلذِّكۡرَىٰ ﴿23﴾

(Кофирлар кўришлари учун) ўша Кунда жаҳаннамни ҳам (яқин) келтириб қўйилганда — ана ўша Кунда инсон (бу кўрганларидан) эслатма-ибрат олур! (Аммо у Кунда) бу эслатма-ибратнинг фойдаси) қаёқдан тегсин?!

89:24

يَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي قَدَّمۡتُ لِحَيَاتِي ﴿24﴾

У: «Эҳ, кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам», деб қолур!

89:25

فَيَوۡمَئِذٖ لَّا يُعَذِّبُ عَذَابَهُۥٓ أَحَدٞ ﴿25﴾

У Кундаги (Аллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас!

89:26

وَلَا يُوثِقُ وَثَاقَهُۥٓ أَحَدٞ ﴿26﴾

Ва У зотнинг (кишан ва занжирлар билан) боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас!

89:27

يَـٰٓأَيَّتُهَا ٱلنَّفۡسُ ٱلۡمُطۡمَئِنَّةُ ﴿27﴾

(У Кунда ҳаёти дунёдан Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб иймон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиниб, дейилур): «Эй хотиржам-сокин жон,

89:28

ٱرۡجِعِيٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةٗ مَّرۡضِيَّةٗ ﴿28﴾

Сен (Аллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт!

89:29

فَٱدۡخُلِي فِي عِبَٰدِي ﴿29﴾

Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига киргин,

89:30

وَٱدۡخُلِي جَنَّتِي ﴿30﴾

Ва Менинг жаннатимга киргин!»