وَٱلضُّحَىٰ ﴿١﴾
Чошгоҳ вақтига қасам.
288 Oyat · Mavzular · uz
وَٱلضُّحَىٰ ﴿١﴾
Чошгоҳ вақтига қасам.
وَٱلَّيۡلِ إِذَا سَجَىٰ ﴿٢﴾
(Ўз зулмати билан чор-атрофни) қоплаб-ўраб олган кечага қасамки,
مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ ﴿٣﴾
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқдир.
وَلَلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ لَّكَ مِنَ ٱلۡأُولَىٰ ﴿٤﴾
Албатта Охират сиз учун дунёдан яхшироқдир.
وَلَسَوۡفَ يُعۡطِيكَ رَبُّكَ فَتَرۡضَىٰٓ ﴿٥﴾
Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз.
أَلَمۡ يَجِدۡكَ يَتِيمٗا فَـَٔاوَىٰ ﴿٦﴾
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Парвардигорингиз) сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими?
وَوَجَدَكَ ضَآلّٗا فَهَدَىٰ ﴿٧﴾
У зот сизни гумроҳ-ғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйди-ку!
وَوَجَدَكَ عَآئِلٗا فَأَغۡنَىٰ ﴿٨﴾
У зот сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди-ку!
فَأَمَّا ٱلۡيَتِيمَ فَلَا تَقۡهَرۡ ﴿٩﴾
Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!
وَأَمَّا ٱلسَّآئِلَ فَلَا تَنۡهَرۡ ﴿١٠﴾
Сўровчи гадони эса (бирон нарса бермасдан) ҳайдаманг!
وَأَمَّا بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثۡ ﴿١١﴾
Парвардигорингознинг (сизга ато этган пайғамбарлик ва бошқа барча) неъмати ҳақида (кишиларга доимо) сўзланг!
وَيۡلٞ لِّكُلِّ هُمَزَةٖ لُّمَزَةٍ ﴿١﴾
Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай.
إِنَّآ أَعۡطَيۡنَٰكَ ٱلۡكَوۡثَرَ ﴿١﴾
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта Биз сизга Кавсарни ато этдик.
فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنۡحَرۡ ﴿٢﴾
Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!
إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلۡأَبۡتَرُ ﴿٣﴾
Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному-бенишон бўлиб кетгувчидир)!
إِذَا جَآءَ نَصۡرُ ٱللَّهِ وَٱلۡفَتۡحُ ﴿١﴾
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса;
وَرَأَيۡتَ ٱلنَّاسَ يَدۡخُلُونَ فِي دِينِ ٱللَّهِ أَفۡوَاجٗا ﴿٢﴾
Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз;
فَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ وَٱسۡتَغۡفِرۡهُۚ إِنَّهُۥ كَانَ تَوَّابَۢا ﴿٣﴾
Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган Зотдир.
تَبَّتۡ يَدَآ أَبِي لَهَبٖ وَتَبَّ ﴿١﴾
Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай — ҳалок бўлгай! (Аниқки), у қуриди — ҳалок бўлди!
مَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُ مَالُهُۥ وَمَا كَسَبَ ﴿٢﴾
Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ!
سَيَصۡلَىٰ نَارٗا ذَاتَ لَهَبٖ ﴿٣﴾
Яқинда у (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!
وَٱمۡرَأَتُهُۥ حَمَّالَةَ ٱلۡحَطَبِ ﴿٤﴾
Ва унинг ўтин орқалаган хотини,
فِي جِيدِهَا حَبۡلٞ مِّن مَّسَدِۭ ﴿٥﴾
— бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган алангали дўзахга киражак!)
قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ ﴿١﴾
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «У — Аллоҳ Бирдир. (Яъни, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир).
ٱللَّهُ ٱلصَّمَدُ ﴿٢﴾
Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир).
لَمۡ يَلِدۡ وَلَمۡ يُولَدۡ ﴿٣﴾
У туғмаган ва туғилмагандир (яъни, Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий Зотдир).
وَلَمۡ يَكُن لَّهُۥ كُفُوًا أَحَدُۢ ﴿٤﴾
Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».
قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ ﴿١﴾
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман;
مِن شَرِّ مَا خَلَقَ ﴿٢﴾
— Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан;
وَمِن شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ ﴿٣﴾
— Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан;
وَمِن شَرِّ ٱلنَّفَّـٰثَٰتِ فِي ٱلۡعُقَدِ ﴿٤﴾
— Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан;
وَمِن شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ ﴿٥﴾
— Ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан (паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман»).
قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ ﴿١﴾
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан,
مَلِكِ ٱلنَّاسِ ﴿٢﴾
Барча инсонларнинг Подшоҳидан,
إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ ﴿٣﴾
Барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи
مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ ﴿٤﴾
(Қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурманки,
ٱلَّذِي يُوَسۡوِسُ فِي صُدُورِ ٱلنَّاسِ ﴿٥﴾
У инсонларнинг дилларига васваса соладиган,
مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ ﴿٦﴾
Жин ва инсонлардан бўлган (шайтондир. Ўшанинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман).